Журналистика бўйича халқаро ОН-ЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯ

2020 йил 15 апрел куни “Россия ва хорижий мамлакатлар масс- медиаси: глабаллашув ва миллийлик” деб номланган халқаро он-лайн илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. КонференцияМосква, Ўзбекистон ва Қозоғистон журналистика олий ўқув юртлари мутахассислари иштирокида бугунги мураккаб шароитда жаҳон масс-медиасининг умумий вазифалари, короновирус пандемиясига қарши курашишда ОАВнинг ўрни ва аҳамияти муҳокама этилди тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Конференция қатнашчилари «Комсомольская правда» газетаси бош муҳаррири В. Н. Сунгоркиннинг “Короновирус даврида медиа: тектоник ўзгаришлар”,А. С. Пушкин номидаги Ленинград давлат университети реклама ва жамоатчилик коммуникацияси кафедраси профессори А. А. Малькевичнинг “Интернет тармоғида “сўз эркинлиги” тушунчаси трансформацияси: замонавий тенденциялар”, сиёсий фанлар доктори Г. С. Султанбаеванинг “Медиа трансформацияси: рақамлашув ва бозорга мослашув”,  фалсафа (Ph.D.) доктори А.Б. Ашимованинг “Қозоғистон телевидениесини шаклланишига глобаллашувнинг таъсири”, ЎзЖОКУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, филология фанлари номзоди, доцент Н.Ф.Муратованинг  “Ўзбекистонда замонавий журналистика учун кадрлаш тайёрлаш масалалари: муаммолар, ечимлар, вазифа ва истиқболлар”, шу университетнинг Медиа назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент Н.Қ.Тошпўлатованинг “Ҳудудий нашрларнинг медиа маконнинг интерактив-коммуникатив жараёнларига мослашуви”  мавзуларидаги маърузаларини тингладилар.

Конференцияни иштирокчи уч мамлакатнинг турли олий таълим муассасаларидан 70га яқин соҳа мутахассислари онлайн видеода кузатдилар ва чат орқали ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Халқаро конференция мавзусига доир илмий мақолалар тўплами чоп этилди. Тўплам Россия халқлар дўстлиги университети журналистика назарияси ва амалиёти кафедраси жамоаси томонидан нашрга тайёрланди. Пандемия карантини тугаши билан мазкур муаллифларга етказилади.

Тўпламда  Ўзбекистон Миллий университети доценти Аҳмаджон Мелибоевнинг “Чингиз Айтматовнинг маънавий мероси” илмий мақоласи эълон қилинган.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura