“ЯНГИ ТАШАББУС, КРЕАТИВ ЁНДАШУВ, УЛКАН ИМКОНИЯТ”

Жорий йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан “Янги ташаббус-креатив ёндашув-улкан имконият” мавзусидаги профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талаба-ёшлар, Олий таълим вазирлигининг масъул ходимлари ҳамда республикамиздаги Оли таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари иштирокида Zoom платформаси орқали online анжумани бўлиб ўтди.

  

Конференциядан кўзланган асосий мақсад пандемия шароитида республикамиздаги Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирларни масофадан туриб ташкил этиш, узлуксизлигини таъминлаш ва бу соҳадаги ишларни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича креатив ва инновацион ғояларни амалда татбиқ этиш деб белгиланди.

Мазкур анжуманда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоров “Масофавий тадбирлар-замон талаби” мавзусида нутқ сўзлаб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентитомонидан олиб борилаётган амалий ислоҳатлар, “5 муҳим ташаббус” доирасида талаба-ёшлар билан ҳамкорликда олиб борилиши режалаштирилган чора-тадбирлар мазмуни юзасидан маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, талаба-ёшларни айни карантин вақтида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун Олий таълим вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан мунтазам эълон қилиб борилаётганonline маърифий тадбирлар, интеллектуал беллашувлар ҳамда ижтимоий лойиҳаларда ёшларни иштирок этиш учун фаолликка чақирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университетининг Этика ва эстетика кафедраси мудири, профессор Л.Мухамеджанова “Қизлар тарбиясидаги нуқсонлар: айб кимда?”, Таэквандо ва спорт фаолияти факультетинингЁшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Улуғбек Каримов “CОVID-2019” пандемияси даврида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни”, Тарих факультетинингЁшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳикматжон Полвонов “Ёшлар маънавиятида толерантлик дунёқарашини шакллантириш” ҳамда Биология факультетинингЎзбекистон ёшлар иттифоқи Бошланғич ташкилоти етакчиси, 1-босқич магистранти Нодирбек Хуррамов “Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда online интеллектуал ўйинларнинг аҳамияти” мавзуларида маърузалари билан иштирок этишди.

Online анжуман ташкилотчиси, модератор ЎзМУнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган Олий таълим муассасалари ўртасида илк бор тажриба сифатида Ўзбекистон Миллий университетидаёшлар билан ишлаш тизимида бу каби online анжуманни ташкил этиш ташаббуси билан чиқганлигини, эндиликда бу кабимаърифий анжуманлар мунтазам факультетлар, гурухлар ўртасида ташкил этилишини таъкидлаб,бу борада фаолият кўрсатиб келаётган барча профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни қутлуғ айём Рамазон ойи билан муборакбод этди ҳамда карантин даврида ҳеч қандай ваҳимага тушмасликка, бундай синовлар биз каби ёшларни ақлий заковатимизни, юксай маънавиятимизни яна бир бор чархлашга, уларни амалда қўллай олишга имконият яратиб берганлиги, ҳозирда барча талаба-ёшларимиз санитар-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб уйда қолишига чорлаб қолди.

Ўзбекистон Миллий университетининг Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura