ЎзМУ КАРВОНИ ЙЎЛГА ТУШДИ

САРДОБАликларга ЎзМУдан!

            Бугун эрталаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси ташаббуси билан  сардобаликларга кундалик эҳтиёж учун керак бўлган хўжалик моллари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария- гигиена воситалари ортилган биринчи карвон  манзилга етиб борди.  Куннинг иккинчи ярмида университетидаги психология, социология ва педагогика йўналишидаги профессор-ўқитувчилар,ташаббускор ёшлар гуруҳи сардобаликлар ёнига етиб боришди. Улар жабр кўрган ҳамюртларимиз билан суҳбатлар ўтказишмоқда.  Сардобаликларни кўнгилларини кўтариш, яхши ва ёруғ кунларга ишонч уйғотиш мақсадида психологик кўмак бериб, уларни руҳан қўллаб - қувватлашмоқда.

Университет фаоллари ташаббуси билан очилган ҳисоб рақамига профессор-ўқитувчиларимиз, ходимлар ва талабаларимиз томонидан маблағлар келиб тушди. Жумладан, болалар кийимлари -  864 дона, аёллар кийимлари - 1094 дона, эркаклар кийими - 593 дона,  оёқ кийимлар - 102 жуфт, хўжалик моллари ва санитария-гигиена воситалари - 20 та коробка, пул кўринишидаги моддий ёрдам - 30 млн 644 минг сумни ташкил этди.

ЎзМУ ректори Авазжон  Мараҳимов воқеа жойида бўлиб турибди.

Инсонпарварлик ёрдами доирасида ўтказилаётган бу акция давом этмоқда.

Навбатдаги карвон эрталаб йўлга тушади. ЎзМУ “Сиз билан биргамиз”  номли саҳоват штабида жараён давом этмоқда.








                                                                                          ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura