“ЎзМУ ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИГА САЙЛОВ”


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил
18 февралдаги 326-сонли буйруғи ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг 2020 йил 23 июндаги 01-326-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун университет Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раислигига онлайн сайлов бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ўтказилган сайловда университетнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат тизими ходимлари, жамоатчилик ташкилоти вакиллари, факультетларнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари иштирок этишди.

Онлайн сайловда иштирок этган Хотин-қизлар масалалари бўйича факультет масъулларининг таклиф ва тавсиялари, улар томонидан кўрсатилган номзод юзасидан очиқ онлайн тарзда овоз берилди.

Онлайн овоз бериш натижаларига кўра, шу даврга қадар университетнинг “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўлими” катта ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Рустамова Раъно Парпиевна университет Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси этиб сайланди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Миллий университети жамоаси Раънохон Рустамовага университетимизда Хотин-қизлар масалалари бўйича тизимли ишларни амалга оширишда ҳамда мазкур масъулиятли вазифани бажаришда куч-ғайрат ва зафарлар тилайди. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura