ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР ВА АБИТУРИЕНТЛАР!

         Олий таълим муассасаларига қабул жараёнларида ўзингизнинг ва фарзандларингизни ўқишга кириш жараёнида турли найранг ва фирибгарликлар қурбонига ёки аъзосига айланиб қолманг!!!

        Фақат ва фақат ўз билимингизга ишонинг ва шунга таянинг. Чунки бугун ўз йўлини мустақил танлай оладиган, ўз касбининг ҳақиқий эгси булган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир!!!

Азиз ота-оналар катта ҳаёт остонасида турган фарзандларимизни ёлғон муносабатлар қурбонига айлантирманг!!!

Бугун билимли ва сифатли кадрни таълим муассасасига қабул қилиниши юрт истиқболини белгилашини унутманг!!!

Коррупция ва таъмагирлик иллатларига қарши курашда қисқа муддатларда самарали натижага эришиб, бошқа соҳаларга ўрнак бўлайлик. Чунки зиёлилар жамиятни олдинга етакловчи асосий куч саналади!!!

Биз Сизга ваъда берамиз таъмагирлик ва коррупция иллатларини олдини олишга барча имконятларни ва кучимизни сафарбар қилишга, Сиз бизга кўмакчи бўлинг!!!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-212 моддаларига кўра пора берган, пора олган ёки воситачилик қилган шаxслар учун биp xил жазо муқаррар ёдингизда тутинг!!!

Агар сиз юқоридаги каби коррупцион ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз зудлик билан университетнинг ишонч телефон рақамларига (+998911326886, +998998584417) мурожаат қилишингизни сўраймиз!!!

Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

ЎзМУ МАЪМУРИЯТИ

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura