МАТЕМАТИКАДАН ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ТАЛАБАЛАРИМИЗ 2 ТА ОЛТИН, 5 ТА КУМУШ, 3 ТА БРОНЗА МЕДАЛЬ ОЛИШДИ

МАТЕМАТИКАДАН ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ТАЛАБАЛАРИМИЗ 2 ТА ОЛТИН, 5 ТА КУМУШ, 3 ТА БРОНЗА МЕДАЛЬ ОЛИШДИ

2020 йилнинг 25-30 июль кунлари талабалар ўртасидаги халқаро математика олимпиадаси (IMC- International Mathematical Competition) онлайн тарзда ўтказилди. Ушбу олимпиадада 46 та давлатдан 546 нафар талабалар иштирок этди

Жумладан, Massachusetts Institute of Technology, Stanford University, New York University, University of Maryland, Carnegie Mellon University (АҚШ), Saint-Petersburg State University, Moscow Institute of Physics and Technology, Higher School of Economics (Россия), Tel Aviv University, Bar Ilan University (Исроил), Rheinische Friedrich-Wilhelms-Universität Bonn, Universität Leipzig, Georg-August-Universität Göttingen (Германия), University of Cambridge, University College London, Imperial College London, University of Manchester, University of Warwick, University of Leeds (Буюк Британия) ва бошқа нуфузли университетлардан талабалар иштирок этишди.

Талабаларнинг халқаро математика олимпиадаларида муносиб иштирок этиши мақсадида ЎзФА Математика институти ва Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда “Mathematical olympiads of Uzbekistan for University Students” номли онлайн лойиҳа доирасида 1200 дан ортиқ иштирокчиларичидан 17 нафар талаба саралаб олинди. 

2020 йилнинг апрель ойидан шу кунга қадар талабалар Карим Рахимов (ЎзМУ), Аброр Пирнафасов (РурБохум (Ruhr-University Bochum), Германия) ва Хакимбой Эгамберганов (Сарбонна университети (Universite de Paris), Франция) раҳбарлигида халқаро олимпиадага тайёрланишди.

Олимпиадада Ўзбекистон Миллий университетидан 11 нафар, Бухоро давлат университетидан 2 нафар, Гулистон давлат университетидан 2 нафар, Қарши давлат университетидан 1 нафар, Тошкент давлат иқтисодиёт университетидан 1 нафардан талабалар 3 та гуруҳ бўлиб иштирок этишди. Карим Рахимов (ЎзМУ)-гуруҳлар раҳбари, Ғолиб Ботиров (Математика институти), Шоҳруҳ Ибрагимовлар (ЎзМУ) гуруҳ раҳбари ўринбосарлари сифатида иштирок этишди. 
Талабаларнинг халқаро олимпиада иштироки ЎзФА Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳомийлиги асосида амалга оширилди.

Олимпиада натижаларига кўра

Ўзбекистон Миллий университети талабаси Шахзод Қуроқбоев-олтин медаль; 

Гулистон давлат университети талабаси Абдушукур Аҳадов-олтин медаль;

Ўзбекистон Миллий университети талабаси Толибжон Исмоилов-кумуш медаль;

Ўзбекистон Миллий университети талабаси Мафтуна Саматбоева-кумуш медаль;

Ўзбекистон Миллий университети талабаси Жаҳонгир Тўраев-кумуш медаль; 

Ўзбекистон Миллий университети талабаси Жасурбек Имомов-кумуш медаль;

Бухоро давлат университети талабаси Собир Боймуродов-кумуш медаль;

ЎзбекистонМиллийуниверситетиталабасиНилуфарРажабова-бронзамедаль;

 Ўзбекистон Миллий университети талабаси Дониёр Язданов -бронза медаль; 

Ўзбекистон Миллий университети талабаси Даврбек Олтибоев-бронза медални қўлга киритишган бўлса, Ўзбекистон Миллий университети талабаси Жаҳонгир Турсунов-фахрий ёрлиқ, Ўзбекистон Миллий университети талабаси Хуршид Турғунбоев-фахрий ёрлиқ, Гулистон давлат университети талабаси Олимжон Жалилов -фахрий ёрлиқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Абдумалик Абдуқаюмов-фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.

Талабаларни устозлари ва уларни халқаро олимпиадага тайёрлаган Карим Рахимов (ЎзМУ), Аброр Пирнафасов (Рур Бохум (Ruhr-UniversityBochum), Германия) ва Хакимбой Эгамбергановларга (Сарбонна университети (UniversitedeParis), Франция) ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.                                                                                                                                                             ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura