КОРОНАВИРУCГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ!

Коронавирус сўзсиз, жиддий глобал муаммо.Аммо XXI асрда яшаётганимиз, вирус юққан тақдирда ҳам ундан шифо топиш имкони кўпроқ эканини ҳам унутмаслигимиз керак.


          “Агар касаллик қайд этиладиган бўлса, дори воситаларининг захираси, шунингдек, профилактика бўйича имкониятларимиз етарли. Тарғибот ишларини кучайтиришимиз, зарур ҳаққоний маълумотларни вақтида етказиб туришимиз зарур", дейди бу борада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.

            Худди шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон миллий университетида мазкур касалликдан ҳимояланиш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Барча ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, овқатланиш шахобчалари ва умумий фойдаланиш жойларида вирусдан сақланиш, унга қарши курашиш ва касаллик юқишининг олдини олишга тарғиб этувчи плакатлар  жойлаштирилди.

          ЎзМУ ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

 Университет жамоаси вазиятни енгиллаштириш, халқимизнинг кайфиятини кўтариш, иқтисодиётни ривожлантиришда давом этиш, эртанги кунга умид, ишончни мустаҳкамлаш борасида тушунтириш ишларини олиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


ЎзМУнинг фидойи профессор-ўқитувчи ва докторантларидан иборат кўнгиллилар (волонтёрлар) томонгидан Коронавирус пандемиясига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Қўнғироқлар маркази (Call centre – 1003) да халқимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли юқумли касалликлар ва “COVID-19” инфекциясини борасида мурожаат қилаётган фуқароларга амалий маслаҳатлар бериб бормоқдалар.

Волонтёрлар жамоаси фаолияти уч сменада иш ташкил қилинган бўлиб, икки ой давомида халқимиздан тушаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериб, уларнинг мушкулларини осон қилмоқдалар.

   Ёзнинг жазирама иссиқ кунларига қарамай  шифокорлар билан елкама-елка иш олиб боаётган азиз устоз-мураббийларнинг жасорати ҳар қандай юксак баҳога муносибдир.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura