ЎзМу Иқтисодиёт факультети “Макроиқтисодиёт” кафедраси мудири и.ф.д., профессор Вахобов Абдурахим Васикович тўғрисида маълумотнома

А.В. Вахабов 1983 йилда иқтисод фанлари номзоди ва 2001 йилда иқтисод фанлари доктори илмий даражаларига сазовор бўлган. 2004 йилда “Халқаро иқтисодий муносабатлар” кафедраси профессор илмий унвонига эга бўлди.

Йирик иқтисодчи олим А.В. Вахабов томонидан илк бор ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида бюджетдан ташқари ижтимоий фондларни шаклланиши ва амал қилиш қонуниятлари аниқланган, Ўзбекистон иқтисодиётида мақсадли ижтимоий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш,мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тизимли илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган, Ўзбекистоннинг Умумжаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлишининг оптимал стратегияси тавсия этилган, Ўзбекистон иқтисодиётини узоқ муддатли даврда модернизациялаш дастурини такомиллаштириш ва чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган муқобил ривожланиш сценариялари тайёрланган. А.В. Вахабов 350 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 14 илмий монографиялар, 45 та дарслик, ўқув-қўлланма, хорижда 35 илмий монография ва мақолалар нашр этган. Проф. А.В. Вахабов 5.0 Хирш индексига эга, уч мақоласи Scopus базасига киритилган нуфузли илмий журналларда нашр этилган.  Проф. А.В. Вахабов раҳбарлигида нашр этилган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” дарслиги 2016 йилда “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” Республика танловининг ғолиби бўлди. Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, “Истеъдод” жамғармасининг I даражали дипломи билан тақдирланди.

Проф. А.В. Вахабов 2002-2007 йилларда ЎзМУ ҳузуридаги ва 2007-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги фан доктори илмий даражаларини берувчи ихтисослашган кенгашлар раиси бўлган. 2012-2016 йилларда ТДИУ ҳузуридаги, 2016-2018 йилларда ТМИ ҳузуридаги, 2018 йилдан бошлаб ЎзМУ ҳузуридаги ихтисослашган кенгаш аъзоси, илмий семинар раиси сифатида фаолият юритмоқда. А.В. Вахабов раҳбарлигида “Миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш муаммолари” бўйича илмий мактаб яратилган, унинг раҳбарлигида 5 фан доктори ва 26 фан номзодлари, жумладан 3 нафар хорижлик олимлар Ким Се Гон (Корея Республикаси), Бахар Буртан Доган (Туркия), Нуралиев Нуриддин (Қирғизистон Республикаси) диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилганлар. Жумладан, 2020 йилда бир фан доктори ва тўртта PhD диссертациялари муваффаққиятли ҳимоя қилинди. Ҳозирда унинг раҳбарлигида учта фан доктори ва бешта PhD диссертациялари ҳимояга тайёрланган. А.В. Вахабов уч фундаментал ва учта амалий илмий грантларга, ўнта халқаро илмий лойиҳаларга раҳбарлик қилди, ҳамда уларнинг бажарилишида иштирок этди. Проф. А.В. Вахабов жаҳоннинг 40 дан ортиқ етакчи университетларида, жумладан Гарвард университетида 1999 йилда малака оширган ва илмий стажировкада бўлган. Проф. А.В. Вахабов халқаро миқёсда тан олинган илмий мактаб яратган иқтисодчи олим сифатида Чехия иқтисодиёт-менежмент университетининг таклиф этилган профессори илмий унвонига эга, Термиз давлат университетининг фахрий профессори ҳисобланади. А.В. Вахабов истеъдодли олим, юқори малакали мутахассис, меҳнатсевар, принципиал, тажрибали раҳбар, фан ташкилотчиси ва моҳир педагог сифатида хориж ва Республика иқтисодчи олимлари ҳурматини қозонган. А.В. Вахабов ҳозирда барқарор иқтисодий ривожланишни “яшил иқтисодиёт” асосида таъминлашнинг концептуал асосларини, аҳолини ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллигини кучайтириш механизмини такомиллаштириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, диверсификациялаш ва чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг илмий-амалий муаммоларини тадқиқ этиш билан шуғулланмоқда. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura