ЭЪЛОН


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультетига профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Қарорлари билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларга асосан, чуқур касбий билим ва илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилиятга эга бўлган, олий таълим муссасалари педагог кадрлари учун қўйилган малака талабларига (охирги 3 йилда педагогик малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган) ҳамда илмий даража ва унвонга эга (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга) педагог кадрларни қуйидаги Иқтисодиёт факультетини  Макроиқтисодиёт, Иқтисодиёт назарияси, Минтақавий иқтисодиёт, Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш кафедраларига профессор-ўқитувчи лавозимларига танлов асосида ишга таклиф қиламиз:

  • иқтисодий фанлар
  • эконометрика, информатика фанлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Академиясида ишлашни хоҳловчи, юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи педагог кадрлар 
2020 йилнинг 30 августига қадар ЎзМУ, иқтисодиёт факультетига (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй) ёки +998977722078 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Танловда қатнашишни хоҳловчилар тақдим этадилар:

1.      Университет ректори номига ариза;

2.      Сўровнома (маълумотнома, объективка, таржимаи ҳол), 4 дона 3х4 ҳажмдаги рангли фотосурат;

3.      Олий маълумот тўғрисидаги ҳамда илмий даража ва унвон бўйича дипломлар нусхаси;

4.      Малака ошириш курсларида ўқиганлиги ҳақида (хорижий тиллар бўйича педагог кадрлар тил билиш даражаси тўғрисида) гувоҳнома;

5.      Меҳнат дафтарчаси нусхаси.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura