ТАБРИКЛАЙМИЗ!

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра қуйидаги устозларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди:  

Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич - Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети профессори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги "Меҳнат шуҳрати" ордени;

Саъдуллаев Азимбой - Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети профессори,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги "Меҳнат шуҳрати" ордени;

Собиров Равшан Зоирович - Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти директори,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги "Дўстлик" ордени;

Чилин Владимир Иванович - Ўзбекистон Миллий университети алгебра ва функционал анализ кафедраси профессори
"Дўстлик" ордени;

Худойбердиев Аброр Ҳакимович - Ўзбекистон Миллий универститетининг алгебра ва функционал анализ кафедраси профессори "Шухрат" медали.

Устозларимизни университет раҳбарияти, жамоаси ва ўзим номидан ютуқлари ва муваффақиятлари билан табриклайман!

Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Авазжон Мараҳимов
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura