СЕН-ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори  К.Мирзаахмедов бошчилигида барча кафедраларда талабаларга  “Мустақиллик дарслари” масофавий ташкил этилди.


Мустақиллик-энг улуғ, энг азиз байрамдир. Бу кун ҳурриятпарвар аждодларимизнинг асрий орзусини, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлиш ҳуқуқини юзага чиқаргани, миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримизни тиклагани билан улуғ, мўътабар, Мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаётгани, фарзандларимиз келажагига мустаҳкам замин яратаётгани билан азиз ва мукаррамдир.

Мамлакатимизда мустақиллик шукуҳи кезиб юрган бугунги кунда ёшларимиз онгида Ватанни қадрлаш, шукроналик, меҳр-муҳаббат руҳини сингдирувчи “Мустақиллик дарслари”ни  ҳар йили аньанавий равишда ўтказилиб келинади. Коронавирус пандемияси туфайли “Мустақиллик дарслари” бу йил биринчи марта масофавий тарзда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган ушбу “Мустақиллик дарслари”да мустақил Ўзбекистонимизнинг шонли тарихи, истиқлол даврида амалга оширилган муваффақиятлар ва эришилган ютуқлар ҳусусида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, “Мустақиллик дарслари” доирасида талаба-ёшларимизга онгига  ватанпарварлик руҳини сингдириш мамлакатимизда ривожланган демократик жамиятни барпо этиш, ватанга содиқ, юрт келажаги ва тараққиётига даҳлдор, юксак маънавиятли, қатъий эътиқодга ва мустақил фикрга эга бўлган, фуқаролик бурчини чуқур хис қиладиган баркамол авлодни тарбиялашимизда жудда катта аҳамият касб этади.

Университетда карантин ҳолатига қарамасдан барча факультетларда “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган “Мустақиллик дарслари” жудда катта байрамона  кўтаринки руҳда ташкил қилинди.


Мустақиллик дарсида ватанимизда бўлаётган ўзгаришлар, ҳамда  маълумотлар берилгандан сўнг ЎзМУ Проректори  К.Мирзахмедов талабалар билан онлайн очиқ мулоқот   сўнгида Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этди ва Университет жамоасига  сиҳат-саломатлик, хонадонларига файз-у барака ва фаровонлик тилади.

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин.

 

Ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura