Ижтимоий фанлар факультети Кенгашининг навбатдаги йигилиши бўлиб ўтди

Бугун 29 сентябрь 2020 йилда Ижтимоий фанлар факультети Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис ўз ишини факультет Кенгашининг жонкуяр аъзоси марҳум Ганиева Марифат Хабибовна ҳамда устозимиз ҳурматли Саидмурод Мамашокировни хотирлаш билан бошлади. Факультет Кенгаши аъзолари ушбу инсонлар ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини билдириб ўтишди. Устозларимизнинг охиратлари обод бўлсин!


Шундан сўнг Кенгаш аъзолари факультет жамоаси учун қадрли бўлган, умри давомида университетимизни ривожланиши учун, факультетнинг тараққиёти учун беназир ҳисса қўшиб келган, талабаларнинг ҳамда факультет жамоасининг севимли устози, фалсафа фанлари номзоди, профессор Мўминхон Маматовни муборак 80-ёшлари билан чин дилдан қутладилар. Кенгаш аъзоларидан А. Утамуродов, Л.Мухаммаджонова, Н.Мажидовлар устоз Мўминхон Маматов ҳақида ўзларининг илиқ фикрлари, ҳаётий воқеалари, йилларда давомида биргаликда олиб борилган фаолиятлари билан ўртоқлашдилар. Факультет декани А.Аскаров университет раҳбарияти томонидан тақдим этилган табрикнома ва жамоанинг камтарин совғасини устозга тақдим этди.


Кенгаш қизғин муҳокамаларга бой бўлган ҳолда ўтди ва кун тартибига қўйилган масалалар ҳамда факультетнинг келгуси иш фаолиятини самарали ташкил қилиш юзасидан Кенгаш аъзолари томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кенгаш сўнгида Ижтимоий фанлар факультети раҳбарияти барча Кенгаш аъзоларини ҳамда факультет жамоасини 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар куни” билан қутлаб, уларнинг сермашаққат фаолиятларига муваффақиятлар тиладилар.



Ижтимоий фанлар факультети Кенгаши котиби                                                     Н.Далимова

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura