ЭКОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИДА ХОРИЖИЙ ҲАМКОРЛИК

      Мамлакатимиз олий ўқув юртларига 2020-2021 ўқув йили учун имтиҳон натижалари эълон қилиниб, янги ўқув йили бошланди. Айрим хорижий университетларга эса қабул учун имтиҳонлар давом этмоқда. Айни кунларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан А.Сахаров номидаги Халқаро давлат Экология институти ҳамкорлигидаги таълим йўналишлари учун имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

       Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети декани, профессор Тўхтасин Абдураҳмоновнинг маълумот беришича, 2019-2020 ўқув йилида Беларусь Давлат университети қошидаги  А.Сахаров номидаги Халқаро давлат Экология институти билан ҳамкорликдаги  қўшма дастур асосида Тиббий биологик иш ва Тиббиёт экологияси йўналишларида қўшма дастур асосида таълим йўлга қўйилган эди. Ўтган йили биринчи қабул бўйича ҳар бир йўналиш бўйича 25 нафардан жами - 50 нафар талаба ўқишга қабул қилинган. Талабалар 2+2 схема асосида, 1-2-босқич талабалари дастлаб, Ўзбекистонда таълимни бошласа, 3-4-босқични Беларуссияда давом эттиришади. Мазкур йўналишда таълим олишнинг афзаллиги битирувчиларга 2 та олий ўқув юртининг  дипломи берилади.

       2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар 15 августга қадар 2 йўналиш бўйича ҳужжатларини онлайн топширишди.  2 октябрь санасидан бошлаб, имтиҳонлар бошланди. Ҳозирги карантин шароитидан келиб чиққан ҳолда, 2,5,6, 7 октябрь кунлари 20 нафардан абитуриентдан белгиланган соатларда  имтиҳон олинади. Абитуриентлар биология, химия фанларидан рус тилида имтиҳон  топширишади.

                                                  

                                               ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura