Ассалом, ЎзМУ!

Кеча хабар берганимиздек, бугун университетимизнинг профессор-ўқитувчилардан иборат бир гуруҳ вакиллар Қорақалпоғистон республикаси ва бошқа вилоятларда танишув дарсларини бошлашди. Қуйида ана шу танишув дарсларидан эьтиборингизга фотолавҳалар тақдим этамиз.  ЎзМУ профессор-ўқитувчилари мулоқот давомида 1-курс талабаларига университет тузилмаси,  ҳаёти, пандемия шароитида онлайн дарсларга қатнашиш, кредит-модуль тизими ҳақида батафсил маьлумот ва тақдимотлар намойиш қилишди. Талабалар ва ота-оналарни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилмоқда. Талабаларнинг ҳужжатлари ўша жойнинг ўзида расмийлаштирилмоқда. ЎзМУ сайтидан эса шартнома нусхалари, видеодарслар,  университет ҳақида кенг маьлумотларга эга бўлмоқдалар. 

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон республикасидаги Қорақалпоқ Давлат университетида Ўзбекистон Миллий университети 1-курс талабалари билан танишув дарслари бўлиб ўтмоқда.




Жиззахлик талабалар танишув дарсларида




ЎзМУга Самарқанд вилоятидан ўқишга қабул қилинган 426 нафар талабага танишув дарслари ғоят қизиқарли ва сермазмун ўтмоқда. Мулоқотда масофавий дарсларни ўтилиши, ЎзМУ тарихи, истиқболи,  таркибий тузилмаси, таълим йўналишлари, факультетлар,  кафедралар таркиби, ўқув, илмий, маънавий маърифий ишлар ҳақида интерфаол дарслар ўтмоқда. 
Эртага энг аълочи талабалардан бир гуруҳини Самарқанд вилояти ҳокими ва ЎзМУ раҳбарияти томонидан тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.



Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura