ЎЗБЕК тили байрами муборак бўлсин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !

АЗИЗ УСТОЗЛАР, ТАЛАБАЛАР, ОТА-ОНАЛАР!

Барчангизни Она тилимиз - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун,  маънавий ҳаётимиздаги улуғ бай     рамлдардан бири билансамимий табриклайман.        

Бундан 31 йил муқаддам собиқ тузум шароитида ҳар жиҳатдан камситилган тилимизга давлат мақомининг берилиши ёш истиқлолимизни мустаҳкамлаш, миллий тараққиёт йўлларини белгилаш, ўзликни англаш йўлидаги жасоратли қадамлардан бири бўлган эди. Бугун дунёнинг кўп мамлакатларида ўзбек тилини ўрганишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Бугун  тилимизнинг байрами куни ўтган асрнинг сўнгги йилларида она тилимиз мавқеини кўтариш йўлидаги дастлабки саъй-ҳаракатларни эслаймиз. Бу борада ижодкор зиёлилар, тилшунос олимлар, мутахассислар жуда катта жасорат намуналарини кўрсатганлар. Қувонарлиси шундаки, уларнинг аксарияти Миллий университетимизнинг собиқ талабалари эди.

        Ўзбек тили ҳақида гапирганимизда мутафаккир бобомиз Алишер Навоийни ёдга оламиз. Миллат учун, тил учун жонфидолик билан курашган, уни бошқа тиллар билан бўйлаштирган, асарларида тилимизнинг беқиёс имкониятларини очиб берган бу улуғ зотга ҳамиша ҳурмат-эҳтиром кўрсатамиз. Шу боис давлатимиз раҳбарининг келгуси йили Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорини катта мамнуният билан кутиб олдик. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, Алишер Навоий асарларини ўрганиш миллий ривожланишимизнинг янги истиқболли йўлларини очиб бериши шубҳасиз. Чунки Ҳазрат Наоий тили – бизнинг она тилимиздир. Муҳтарам президентимиз таъкидлаганларидек: “Бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, Янги Ренессанс пойдеворини барпо этишда эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбаҳш қудратига таянамиз”.

Мамлакатимиз кўп миллатли. Бугунги кунда ОТМларимизда таҳсил олаётган  турли миллат ёшларинниг ҳам ўзбек тилини чуқур ўрганиши учун барча шароитлар яратилган. Энг асосийси тилимизнинг равнақи, келажаги, унинг ривожланиб бориши учун кўплаб илмий-тадқиқот ишларига эътибор катта. Ёш мутахассисларимизнинг ўзбек тили ва адабиётининг илмий жиҳатдан тадқиқ этиш борасида устозларимиз ҳамиша изланишда.

Бугун дунё тамаддунида катта ўзгаришлар даврида Инсоният ахборот технологиялари, интернет оламида катта ахборот алмашинуви оқимида кўплаб маълумотлар олиш имкониятига эга. Шу билан бирга глобаллашув жараёнида миллат сифатида ўзликни англаш, қадрияти, дини, тили, урф-одатларини сақлаш ва миллат вакили сифатида ўзи иштирокчи бўлиш масъулияти жуда катта деб биламан.

Куни кеча муҳтарам Президентимизнинг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш  ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Бу фармонда жонажон ўзбек тилимизни дунё миқиёсида қаддини қўтариш, ёшларимизни Ватанга, миллатга, халқимизга, қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, ўзбек тилининг мавқеини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда истиқомот қилаётган миллат ва элатларнинг тилларини асраб-авайлаш, тил сиёсатини стратегик мақсад даражасига кўтариш белгилаб берилди. Маълумки, Ўзбекистон диёрининг асосий қатлами ҳисобланган ёшларнинг кўпчилиги талаба-ёшлардир.

Бугун биз - зиёлиларни мана шу тил сиёсатини юритувчилар ёшларимизга ўзбек тилини ўқитиш, уни фан сифатида такомиллашиб боришида, ўзбек адабиётини мутолаа қилишни тарғибида ўрнимиз жуда катта.

Фурсатдан фойдаланиб, она тилимизни жаҳон майдонида, виртуал оламда ўз ўрнини эгаллаши ва ривожланишида профессор-ўқитувчиларимизнинг фаолиятларига куч-қувват тилайман.

      Муҳтарам ҳамкасблар!

      Барчангизга ЎЗБЕК тили байрами муборак бўлсин! 

 

Ҳурмат билан, 

Ўзбекистон Миллий университети ректори,

  профессор Авазжон Марахимов

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura