ПРОФЕССИОНАЛ МАҲОРАТ САБОҒИ

ПРОФЕССИОНАЛ МАҲОРАТ САБОҒИ

Талабалик ҳар бир ёшнинг азалий орзуси, ҳаёлот уммонининг маёғи бўлиб келган. Бугун мана шундай ёшлик орзулари рўёбга чиққан янги авлод вакилларига Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетида Ахборот ва мураббийлик сабоқлари бериш бошланди. Ўзгача кайфият ва ижодий аланга ҳарорати билан профессионал маҳорат сабоғи ташкил этилди.

Ёшлар ҳаётидаги муҳим бурилиш ва янги босқич бўлган яъни талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларга  маҳорат дарсини “Жахон адабиёти” журнали бош муҳаррири, “Дўстлик” соҳиби, Қирғизистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги Ахмаджон Мелибоев олиб борди.

Устоз-мураббий талаба-ёшларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар хақида тўхталар экан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75 юбилей сессиясидаги нутқининг ижтимоий-сиёсий аҳамияти хақида атрофлича фикр-мулохазаларини баён этар экан, Давлатимиз томонидан илм-фан, адабиёт ва санъатга бўлган эътибор ва эътироф хақида ҳаётий мисоллар билан содда ва равон тилда тушунтиришлар берди.

Ахмаджон Мелибоевни маърузасини тинглар эканман ҳаёлимдан Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ватанимиз тарихига шоҳ сатр бўлиб кирадиган тарихий машваратда куйиниб сўзлаган қуйидаги нутқлари қулоқларим остида жаранглаб, кўз олдимда намоён бўлди:

       - “Минг афсуски ўн олтинчи асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Марказий Осиё заминида ички уруш ва низолар, хокимият учун кураш авж олди. Айирмачилик ва маҳаллийчилик кучайди, маърифат ўрнига жаҳолат илдиз отди. Натижада бир пайтлар гуллаб яшнаган ўлкамизда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий инқироз юзага келди. Илм-фан ва тафаккур машъали сўна бошлади. Юртимизнинг ўн тўққизинчи асрга келиб қарамликка тушиб қолишида айни шундай салбий ҳолатлар асосий сабаб бўлгани ҳаммамизга яхши аён. Кўпчилик зиёлилар қаторида мен хам бир фикрни ҳамиша катта армон билан ўйлайман: мамлакатимизда Учинчи Ренессансни йигирманчи асрда маърифатпарвар жадид боболаримиз амалга оширишлари мумкин эди. Нега деганда бу фидойи ва жонкуяр зотлар бутун умрларини миллий уйғониш ғоясига бағишлаб, ўлкани жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, миллатимизни ғафлат ботқоғидан қутқариш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этдилар. Шу йўлда улар ўзларининг азиз жонларини ҳам қурбон қилдилар. Улар “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”-деган ҳадиси шарифни ҳаётий эътиқод деб билдилар. Миллий истиқлол, тараққиёт ва фаровонликка, аввало, маърифат орқали, дунёвий ва диний билим, замонавий илм-ҳунарларни чуқур эгаллаш орқали эришиш мумкин деб ҳисобладилар...улар янги усул мактаблари билан бир қаторда, одамларнинг дунёқараши ва турмуш тарзини ўзгартиришга қаратилган газета-журналлар, нашриёт ва кутубхоналар, театрлар ташкил этдилар. Минг афсуски жадид боболаримиз ўз олдига қўйган эзгу мақсадларни амалга оширишга мавжуд вазият, ижтимоий тузум йўл бермади...Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхоновни “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланганини сизларга ва бутун элимизга мамнуният билан айтмоқчиман” .

Бугун яна бир тарихий хақиқат қарор топди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Бу чин маънода Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини яна бир бора рамзий маънода давлат раҳбари томонидан мукофотлаш бўлди бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. Сабаби, Мунавварқори Абдурашидхонов Марказий Осиёдаги илк Олий таълим даргоҳи бўлмиш Ўзбекистон Миллий университетининг асосчиси ва биринчи ректори эдилар.

Ўтган бир асрдан ортиқроқ тарихи давомида бу илм даргоҳида дунё тан олган юздан зиёд академиклар, фан арбоблари, давлат ва жамоат вакиллари етишиб чиқди. Марказий Осиёдаги олий таълим даргоҳларига бешик вазифасини ўтади.  

Дарҳақиқат, Ватанимиз озодлиги ва халқимиз бахт-саодати йўлида жонини фидо қилган жадидларнинг илмий-маърифий, адабий-бадиий мероси биз учун бугун ҳам беқиёс аҳамиятга эга эканлигини хеч қачон ёдимиздан чиқармайлик!!!

Ватанимизнинг эртанги ёрқин келажагини барпо этиш, чинакам Учинчи Ренессансни амалга ошириш, аждодларимизнинг қолдирган бой меросини сақлаш ва тарғиб қилиш Биз ёшлар учун ҳам қарз ҳам фарз эканлигини унутмайлик !!!





      P/S: Суратдаги барча иштирокчилар билан карантин талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда машғулот олиб борилган. Фақат суратга тушиш жараёнида ижтимоий масофа ва ниқоб қоидаси истисно қилинган.

Равшанжон ОМОНОВ,

ЎзМУ Журналистика факультети

Ёшлар билан ишлаш бўйича

декан ўринбосари, журналист

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura