ТАБРИКЛАЙМИЗ!

   Бугун   Адиблар хиёбонидаги Ўзбек тили байрамига бағишланган тантанали маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда  Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари ҳам иштирок этишди. Шунингдек, мазкур тадбирда университетимизнинг Ўзбек филологияси кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, университет илмий-адабий маслаҳатчиси Ҳамидулла Болтабаев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2019 йил 3 майдаги 4307-сонли қарори билан тасдиқланган «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони  билан тақдирланди.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura