Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси натижалари

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекситон Миллий университетининг иқтисодиёт факультети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш Агентлигининг қўллаб-қувватлашида   “Суғурта компаниялари инвестицион фаолиятини ривожлантиришниниг долзарб муаммолари” мавзусида республика онлайн-масофавий илмий-амалий конференцияси ўтказилган эди.


Куни кеча илмий-амалий конференциянинг илмий мақолалар тўплами чоп этилди. Тўплам Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини риқожлантириш Агентлигининг қўллаб-қувватлаши билан чоп этилди.

Тўплам 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда иқтисодиётга жалб қилинаётган тўғридан-тўғри инвестициялар самарадорлигини ошириш ва рискларни бошқаришда мамлакат суғурта тизимининг ўрни ҳамда суғурта компанияларининг институционал инвестор сифатида фаолиятларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган тизимли таклиф ва амалий тавсияларни ўз ичига олган.


Тўпламда мамлакатнинг иқтисодчи олимлари, тажрибали амалиётчилари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларининг етакчи илмий ходимлари, докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижалари мужассамланган.

Китоб   иқтисодиёт, молия, банк соҳасида илм олаётган талабаларнинг  қўлланма сифатида фойдаланишларига ҳам мўлжалланган.


 

                                                                                      ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura