Онлайнда-Туркий дунё фалсафаси!

Бугунги пандемия шароитида дунё олимларининг иш жараёнлари бир зум ҳам тўхтагани йўв. Семинар, давра суҳбати, конференциялар онлайн тарзда давом этмоқда.

Фан , таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси, илмдаги кашфиётлар, янгиликлар борасида ўзаро фикр алмашиш, янги форматда илмий жараёнларни тизимли олиб бориш борасидаги изланишлар эътиборга молик. Бу борада Ўзбекистон Миллий университети олимлари қатор лойиҳаларни амалга оширмоқдалар.


Жумладан, куни кеча Туркиянинг Ускюдар университети, Халкаро Осиё Фалсафа уюшмаси, Ўзбекистон Миллий университети, Азарбайжон Миллий Фанлар Академияси, Манас номидаги Киргиз Турк университети билан ҳамкорликда “Туркий дунёда фалсафани ўқитиш масалалари” мавзусида халқаро илмий семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Миллий университети кафедра мудири, профессор Нигина Шермухамедова  “Ўзбекистонда фалсафа фанининг ривожи ва истиқболлари” ҳақида ахборот берди. Шунингдек “Туркий халклар Фалсафий мероси” номидаги кўп жилдли халкаро энциклопедиясини тайёрлаш ва унда барча туркий давлатларда яшаб ижод этган мутафаккирлар ижодини жамлаш, “ХХI аср туркий дунёси фалсафаси” номли халқаро энциклопедиясида ҳозирги давр фалсафа илмининг намоёндалари ҳақидаги маълумотлар базасини яратишни таклиф этди. Таклиф жамоатчилик томонидан қўллаб қувватланди.


Шунингдек, онлайн анжуман давомида таниқли олимлар қизиқарли маърузалар билан чиқишлар қилишди.

                                                                                        ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
15275 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
56 Yo‘nalish bakalavr
91 Mutaхassislik magistratura