“Глобал иқлим ўзгариши шароитида тоғ музликлари массаси баланси ўзгаришининг мониторинг тизимини ва музликларнинг келажакдаги ҳолатини тавсифловчи сценарийларни ишлаб чиқиш” илмий амалий лойиҳаси тўғрисида

Лойиҳа мавзуси: “Глобал иқлим ўзгариши шароитида тоғ музликлари массаси баланси ўзгаришининг мониторинг тизимини ва музликларнинг келажакдаги ҳолатини тавсифловчи технологияларни ишлаб чиқиш”
Ижрочи ташкилот: Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида Гидрометеорология хизмати маркази Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
Ҳамкор ташкилотлар: Геология ва геофизика институти, Ўзбекистон Миллий Университети.
Халқаро ҳамкор ташкилот – Фрибург университети, Швейцария
Лойиҳа раҳбари – PhD Ғ.Умирзоқов
Молиялаштириш манбаи: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги.
Лойиҳанинг бажарилиш муддати: бошланиши «01» июл 2021 йил, тугалланиши «30» июн 2024 йил.
Лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми: 2 361 500 000 (икки миллиард уч юз олтмиш бир миллион беш юз минг) сўм, жумладан йиллик 787 100 (етти юз саксон етти миллион бир юз минг) сўм.
Лойиҳанинг мақсади:
Иқлим ўзгариши шароитида музликлар массаси балансини йиллик ўзгаришини тадқиқ этишда мавжуд усуллар - гляциологик, масофадан зондлаш ва моделлаштириш орқали комплекс мониторинг тизимини йўлга қўйишдан иборат.
Лойиҳада музликлар мониторингини олиб боришда коплекс ёндашиш музликлар шакл ва ўлчам кўрсаткичлари ҳисоблашларни амалга оширишга ва музликлар массаси балансини келажакда ҳолатини тавсифловчи сценарийлар ишлаб чиқиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Кутилаётган фундаментал илмий натижалар
Музликлар массаси йиллик балансини халқаро тавсия этилган 3 усулда аниқланади. Музлик масса балансини гляциологик, геодезик ва моделлаштириш усулларда олиб бориш, биринчидан, унинг аниқлигини оширишга хизмат қилса, иккинчидан, унинг қамровини ошириш имкониятини беради.
Кутилаётган илмий натижалар:
- Ўрта Барқироқ музликлари йиллик массаси балансининг ўзгариши мониторинги натижалари;
- Барқироқ музлигининг тўйинишида қор кўчкилариринг ҳиссаси;
- Барқироқ музлиги қор чегараси баландлигининг мавсумий ўзгариши;
- Ойгаинг дарёси ҳавзасида (Текешсай, Аютор ва Барқироқ) қор ва муз сувларининг оқим шаклланишида қўшган ҳиссаларининг миқдорий кўрсаткичлари;
- Ернинг сунъий йўлдоши маълумотлари асосида олинган Писком дарёси ҳавзаси музликларнинг ҳозирги ҳолатини тавсифловчи морфометрик кўрсаткичлари;
- дала кузатувлари ва иқлимий маълумотларга асосида ишлаб чиқилган музликларнинг ҳолатини тавсифловчи сценарий (2050 йилгача);
- 2050 йилгача тоғ дарёлари оқимининг ўзгариши сценарийлари;
- Писком дарёси ҳавзасидаги музлик кўлларининг морфометрик кўрсаткичлари ва уларининг 2050 йилга қадар ўзгариши сценарийлари.
Натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти
Музлик масса баланси мониторинги орқали музликларда эриш жадаллигини аниқлашга, шунингдек иқлимий сценарийлар ва проекциялар орқали келажакда музликлар ҳолатини баҳолашга ва музликлардан тўйинадиган дарёлар оқимини прогнозлаш имконияти яратилади.
Лойиҳанинг 1-йилида бажарилган асосий тадқиқотлар ва олинган натижалар:
- Писком дарёси ҳавзасидаги Текиш ва Барқироқ музлигида дала кузатув ишларини олиб борилди;
- Писком дарёси ҳавзасидаги гляциологик тадқиқотлар таҳлил этилди;
- Жорий йил учун Барқироқ музлиги массаси балансини гляциологик усулда ҳисобланди;
- Гляциологик усулда аниқланган Барқироқ музлиги массаси баланси натижаларини Халқаро гляциологик мониторинг хизмати маълумотлар базасига тайёрланди;
- Махсус камералар ёрдамида Барқироқ музлигининг қор чегараси баландлигининг мавсумий ўзгаришини аниқланди;
- Музлик массаси баланси DMBSim моделида аниқлаш амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида ҳар йили август ойида Чирчиқ дарёсининг ўнг ирмоғи - Писком дарёси ҳавзасида жойлашган Барқироқ музлигига навбатдаги дала-тадқиқот экспедицияси ташкил этилади.
Барқироқ музлигига уюштирилган навбатдаги экспедиция таркибида ЎзМУ Гидрометеорология факультети профессор-ўқитувчилари (г.ф.д., доц. Б.Е. Аденбаев, PhD Ғ.Ў. Умирзоқов) ва магистрантлари (С.С. Сувонқулов, Ғ.Б. Зулпихоров) билан бир қаторда Ўзгидрометнинг Гидрометорология илмий тадқиқот институти ҳамда Геология ва геофизика институти тажрибали мутахасисилари ва ёш тадқиқотчилари иштирок этдилар.
Дала тадқиқот экспедициясининг асосий мақсади – Писком дарёси ҳавзасидаги музликлар мониторингини олиб боришдан иборатдир. Экспедиция давомида музликларнинг йиллик масса балансини аниқлашга қаратилган гляциологик ва гидрологик ўлчов ва кузатув ишлари олиб борилди.
Экспедиция давомида олинган маълумотлар музликлар масса балансини гляциологик метод орқали аниқлаш имкониятини беради ва шу асосда хорижий олимлар билан ҳамкорликда яратилган моделларни такомиллаштиришда фойдаланилади. Дастлабки олинган маълумотларга кўра, Барқироқ музлиги охирги 2 йилда олдинги даврларга нисбатан 2-3 марта жадал суратларда эримоқда.





OʼzMU Аxborot xizmati