Ushbu veb-sayt hozirda test rejimida ishlamoqda. Ba'zi funksiyalar mavjud bo‘lmasligi yoki kutilganidek ishlamasligi mumkin.

Gidrometeorologiya va atrof muhit monitoringi kafedrasi

Adenbayev Bahtiyor Yembergenovich-Kafedra mudiri

 100174 Toshkent shahar Olmazor tumani, Universitet ko’chasi 4-uy

 Dushanba-Juma, 14:00 – 17:00

 +99890 359 72 19

 b.adenbayev@mail.ru.


KAFEDRA HAQIDA QISQACHA MA`LUMOT

Kafеdra 2021 yilda O‘zbеkiston Rеspublikasi Prеzidеntining 2020 yil 17 noyabrdagi  “O‘zbеkiston Rеspublikasi gidromеtеorologiya xizmati faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 4896-son qaroriga binoan O‘zbеkiston Milliy univеrsitеtida 2021/2022 o‘quv yilidan boshlab yangi tashkil etilgan Gidromеtеorologiya fakultеti nеgizida shakllandi. 

Hozirgi kunda kafеdrada 1ta fan doktori, 2ta fan nomzodi, 2ta katta o‘qituvchi, 1ta o‘qituvchi, 2ta stajyor-o‘qituvchi va 1ta tayanch doktorant ilmiy-pеdogogik faoliyat olib bormoqdalar. Shuningdеk o‘quv jarayonida talabalarga bilim bеrishda O‘zbеkiston Rеspublikasi Gidromеtеorologiya xizmati huzuridagi Gidromеtеorologiya ilmiy tadqiqot institutidan t.f.d., prof. S.V.Myagkov, t.f.n. T.A.Axmеdovalar, Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy tadqiqot institutidan t.f.d., prof I.E.Maxmudov kabi olimlar, mutaxassislar ishtirok etadilar.

Kafеdrada 60520100-Gidromеtеorologiya ta’lim yo‘nalishida kunduzgi va sirtqi ta’lim, 70520102-Gidromеtеorologiya (faoliyat turi bo‘yicha), 70520103- 5A140703-Iqlim o‘zgarishi va iqlimiy  xatarlarni baholash, 70520104- Glyatsiologiya va qor qatlamlari monitoringi  magistratura mutaxassisliklari, oliy o‘quv yurtidan kеyingi 11.00.03-Quruqlik gidrologiyasi. Suv rеsurslari. Gidrokimyo ixtisosligi bo‘yicha tayanch doktorantura (PhD) va doktorantura (DSc) uzluksiz ta’lim tizimi yo‘lga qo‘yildi.

Kafedra bitiruvchilari O‘zbеkiston Rеspublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi  tizimida, Gidromеtеorologiya xizmati markazida, Suv xo’jaligi vazirligi tizimida, O‘zbеkgidroenеrgo aktsiyadorlik jamiyatida, Ekologiya va atrof muhit muhofazasi davlat qo‘mitasida, O‘zbеkiston Rеspublikasi Fanlar Akadеmiyasi va tarmoq ilmiy tadqiqot institutlarida xizmat ko’rsatishadi.

Kafedraning asosiy o’quv kurslari – geofizika, gidrometriya, gidravlika, atmosfera fizikasi, sinoptik meteorologiya, iqlimshunoslik, umumiy gidrologiya, glyatsiologiya, ko’lshunoslik, gidrometeorologik hisoblar, gidrologik prognozlar, agrometeorologiya.

Hozirgi kunda kafеdrada profеssor-o‘qituvchilari Gidromеtеorologiya ilmiy tadqiqot instituti xodimlari bilan hamkorlikda “Global iqlim o‘zgarishi sharoitida tog‘ muzliklari massasi balansi o‘zgarishining monitoring tizimini va muzliklarning kеlajakdagi holatini tavsiflovchi tеxnologiyalarni ishlab chiqish” mavzuida ilmiy loyiqa bo‘yicha tadqiqot ishlarini olib bormoqdalar.


Кафедрада ўқитиладиган фанлар, бакалавр ва магистратура учун алоҳида кўринишда

Бакалавриат (гидрометеорология)  йўналишида ўқитиладиган фанлар

Фан номиФан ҳақида қисқача маълумот
1Гидрометеорологияга киришГидросферанинг  ташкил этувчилари бўлган дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер ости сувлари, музликлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда бу ташкил этувчиларнинг ўзаро ва атроф табиий муҳит билан та`сирлари натижасида рўй берадиган ҳодисалар қонуниятларини ўрганишга бағишланган
2ГеофизикаЕрнинг узоқ тарихий геологик жараёнда шаклланган қобиқлари – литосфера, атмосфера, гидросферанинг физик хусусиятлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги қонуниятларини ўргатиш бағишланган
3ГидравликаСуюқликларнинг асосий физик хусусиятлари, гидростатик босим, босим кучини ҳисоблаш, оқимнинг гидравлик элементлари, Бернулли диаграммаси, қувурлар ва каналларни гидравлик ҳисоблашлар, ташламалар, гидравлик сакраш ва сув омборларининг сувдан бўшаш вақтини аниқлаш каби мавзуларга тегишли бўлган амалий машғулотларни бажаришга оид услубий кўрсатмалар берилади.
4ГидрометрияСув обеъктларида бажариладиган кузатиш, ўлчаш ишлари щамда ана шу ишларни амалга ошириш жараёнида тўпланган маълумотларни умумлаштириш ва ҳисоблаш усулларини ўргатишдан иборатдир.
5Гидрофизика ва сув баланси тадқиқотлариТабиий сувларнинт физик хусусиятлари,сув объектларила кечадиган физик жараёнлар қонуниятларини, кўллар,дарёлар, музликларва сув омборларининг сув мувозанатини ўрганишдан иборатдир
6Умумий гидрологияГидросферанинг таркибий қисмлари ­ океанлар, денгизлар, дарёлар, кўллар, музликлар, ер ости сувларини, уларнинг ўзига хос хусусият­ларини ҳамда ҳар бир ташкил этувчининг ўзаро ва атроф табиий муҳит билан таъсирлашуви натижасида рўй берадиган ҳодисалар қонуниятларини ўрганади
7Гидрометеорологияда статистик усулларГидрометеорологик кузатиш маълумотларидан иборат бўлган тасодифий миқдорлар қаторининг статистик параметрларини аниқлаш, гидрометеорологик жараёнларни моделлаштириш бўйича дастлабки малака ва тажрибаларни ҳосил қилишдан иборат
8КўлшуносликКўллар ҳамда инсон саъй-ҳаракати билан бунёд этиладиган сунъий кўллар-сув омборлари, уларнинг ер юзида географик тақсимланиш қонуниятлари ва гидрологияси билан таништиришдир.
9ГляциологияМузликларнинг ер сиртида тақсимланиши, музликнинг минерал ва тоғ жинси сифатидаги физик хусусиятлари, қор қоплами ва қор чизиғи, музликларнинг тўйиниш шароитлари, музлик массасининг тузилиши, ҳаракати, тебраниши ва ривожланиши ёки деградацияси, хавфли гляциологик ҳодисалар кўрсаткичларини ҳисоблашнинг назарий асослари ҳақида билимлар бериш ҳамда уларда ушбу билимлардан амалда фойдалана олиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат.
10Гидрометеорологик хизматларни ташкил этиш ва режалаштиришГМХни ташкил этиш, режалаштириш, мехнат мухофазаси буйича жавобгарлик ва умумий ишлаб чикариш маданиятини ўргатиш. Ишлаб чикаришни ижтимоий ҳукукий, психологик ва техник жихатдан ҳар тамонлама таҳлил килиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат.
11Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон табиий ресурслар потенциалига таъсири  Инсон хўжалик фаолиятининг барча сохаларининг ҳавфсизлиги, самарадорлиги об-ҳаво ва иқлимга боғлиқ. Асосий метеорологик катталиклар, ҳодисалар ва омиллар тўғрисида билимлар мажмуасига эга бўлиш, метеорологик ахборотлардан инсон ҳўжалик фаолиятида самарали фойдаланиш усулларини ўргатишдан иборат.
12Гидрометеорологик прогнозлаш Дарёлар сув сарфи ва сатҳининг қисқа ва узоқ муддатли прогнозлари, текислик дарёлари учун баҳорги тўлинсув даври оқими прогнозлари, тоғ дарёлари учун баҳорги – ёзги тўлинсув даври оқими прогнозлари, ёмғирлар туфайли вужудга келадигаи тошқинлар прогнози, сув ҳавзаларида музлаш ҳодисаларининг прогнозлари тартиб билан ўрганилади.
13Гидрометеорологик ҳисоблашДарё оқими ва дарёлар сув режимининг шаклланиш қонуниятларини; оқим меъёрини, оқимнинг йиллараро ўзгарувчанлиги ва йил давомида тақсимланишини, дарёларнинг минимал ва максимал сув сарфларини ҳамда сув ҳавзалари сув режими ва сув баланси элементлари(атмосфера ёғинлари, сув юзасидан буғланиш)нинг  миқдорий қийматларини ҳисоблаш усулларини ўргатиш ва уларда шу усулларни гидрологик ҳисоблашлар амалиётида қўллай билиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат.

Магистратура  70520102 – Гидрометеорология (фаолият тури бўйича),

70520103 – Иқлим ўзгариши ва иқлимий хатарларни баҳолаш, 70520104 –  Гляциология ва қор қатламлари мониторинги  мутахассислигида ўқитиладиган фанлар

Фан номиФан ҳақида қисқача маълумот
1Сув омборларининг седиментация балансиСув омборларининг лойқа босиш қонуниятларини, уларни ҳисоблаш ва прогнозлаш усулларини  ўргатиш ва натижада уларда сув омборларидан инсон хўжалик фаолиятида самарали фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
2Гидрометеорологик ҳисоблашлар ва прогнозларДарё оқимига инсон хўжалик фаолиятининг таъсирини баҳолаш ҳамда гидрологик ҳисоблашлар ва прогнозларда эҳтимоллар назарияси, математик статистика усулларини қўллаш бўйича назарий билимлар бериш, уларда ушбу билимлардан амалда фойдалана олиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат.
3Сув ҳавзалари гидрокимёсиТабиий сув ҳавзаларида кечадиган гидрокимёвий жараёнларни, уларнинг ўзига хос хусусиятларини, табиий сувлар кимёвий таркибининг шаклланиши қонуниятларини  ўргатишдан иборат.
4Кўллар ва сув омборлари гидрометеорологиясиКўлларнинг гидрометеорологик режими кўллар сув баланси тенгламаси кирим ва чиқим қисми элементларини ҳисоблаш усулларини ўргатиш ва уларда шу усулларни амалда қўллай билиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат.
5Сув ресурсларини муҳофаза қилишнинг гидрометеорологик асослариСув ресурсларининг ер юзида тақсимланиши, гидрометеорологик режими қонуниятларини ўргатиш ва натижада улардан инсон манфаатлари йўлида самарали фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
6Гидрокимё ва гидроэкология асослариСув объектларининг гидрометеорологик режими, сув баланси тенгламаси кирим ва чиқим қисми элементларини ҳисоблаш усулларини ўргатиш, уларга боғлиқ ҳолда гидрокимёвий режими ва гидроэкологик вазиятни баҳолаш усулларини амалда қўллай билиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат.
7Иқлимий хатарлар ва уларни баҳолаш.Ҳозирги кундаги ва келажакдаги кузатилиши мумкин бўлган иқлимий хатарлар ҳақида умумий маълумотлар бериш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда иқлимий хатарларни баҳолаш усулларини ўргатишдан иборат.
8Музликлар ва қор қатлами мониторингиМузликлар, қор ва қор қоплами, уларнинг келиб чиқиши, шаклланиш хусусиятлари, вақт динамикаси ва космосда тарқалишини, шунингдек, кимёвий, физик, механик, кристаллографик ва бошқа кўплаб хусусиятларини ўрганадиган фан.
9Гляциология асослариМузликларнинг ер сиртида тақмисланиши, уларнинг тузилиши ва асосий кўрсаткичлари, музликлар харакати пульсацияси, музликлар масса баланси ва уларни аниқлаш усулларини ўргатишдан иборат.
10Гидрометеорологик жараёнларни математик моделлаштиришГидрометеорологик жараёнларни математик моделлаштириш бу ҳақиқатнинг математик тасвири, моделнинг тизим сифатидаги вариантларидан бири бўлиб, уни ўрганиш бошқа тизим ҳақида маълумот олиш имконини беради. Математик модел, хусусан, ҳақиқий объектнинг хатти-ҳаракатларини башорат қилиш учун мўлжалланган, лекин ҳар доим унинг идеализациясининг у ёки бу даражасини ифодалайди.
11ҚоршуносликҚоршунослик – бу ернинг қор ва қор қопламини, уларнинг келиб чиқишини, шаклланиш хусусиятларини, вақт динамикасини ва космосда тарқалишини, шунингдек, кимёвий, физик, механик, кристаллографик ва бошқа кўплаб нарсаларни ўрганадиган илмий фан ва глациология бўлими ҳисобланади.

  1. Тадқиқотчилар ва илмий ишлар тўғрисида
  Тадқиқотчи профессор-ўқитувчининг Ф.И.ШИлмий даражаси, унвони  Диссертатция иши мавзуси
1.Хамзаева Жанат Темирбековна  Амударёнинг қуйи қисмига келган оқим динамикаси ва унинг гидрометеорологик шароитга боғлиқлиги     

Маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар бўйича маълумот

Гидрометеорология кафедраси Гидрометеорология илмий тадқиқот институти, Қорақалпоқ давлат университети, Сув муаммолари илмий тадқиқот институти, хорижий университетилардан Швейцариянинг Фрайибург  университети, Қозоқғистонинг Тараз университети, Россиянинг Москва давлат университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.


Кафедра таркиби

Фамилия исми шарифиЭлектрон почта
1.Аденбаев Бахтиёр Ембергеневич г.ф.д., доцент- кафедра мудириbahtiyor.adenbayev@mail.ru
2.Артикова Фарида Якубовна г.ф.н., доцентf.artikova@mail.ru
3.Умирзоқов Ғуломжон Ўнғорбоевич г.ф.ф.д., (PhD) катта ўқитувчиg.umirzakov@gmail.com
4.Сагдеев Наиль Завдятоввич Катта ўқитувчиn.sagdeev@mail.ru
5.Исакова Азиза Ядгаровна Катта ўқитувчиisakovaziza@mail.ru
6.Рапиков Баркамол Растам ўғли Ўқитувчиbarkamol_rapiqov@mail.ru
7.Умаров Алишер Зокирович стажёр-ўқитувчиalisher.umarov1990@mail.ru 
8.Калабаев Салауат Бахитай ули стажёр-ўқитувчиsalauat.kalabayev@mail.ru
9.Саидова Доно  Анваровна ўқитувч, лаборатория мудириsaidovadono50@mail.com
10.Хамзаева Жанат Темирбековна ўқитувчи, 1 курс доктарантxamzayeva.j@mail.ru

Тўгараклар

“Ёш гидрометеорологлар” илмий тўгараги