Ushbu veb-sayt hozirda test rejimida ishlamoqda. Ba'zi funksiyalar mavjud bo‘lmasligi yoki kutilganidek ishlamasligi mumkin.

Аёл борки-олам мунаввар!

Аёл борки-олам мунаввар,аёли бор оила файзли ва тароватли бўлади. Бежизга аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашмайди. Зотан ўлкамизда баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланишида ҳам рамзий маъно мужассам.

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Аёл борки-олам мунаввар!” номли байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни университет ректори, профессор Иномжон Маджидов байрам табриги билан очиб, университетда ёш авлодга таълим-тарбия бериш, уларни жамиятда ўз ўрнини эгаллашда сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган фидоий аёл профессор-ўқитувчилар ҳамда ходималарни “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами билан самимий муборакбод этди.

Байрам тадбири давомида эл суйган санъаткор Шуҳрат Дарё томонидан аёлларни мадҳ этувчи жонли куй ва қўшиқлар, университетнинг иқтидорли талабалари томонидан тайёрлаб келинган  шер ва қўшиқлар, манологлар ҳамда бетакрор “Хоразм рақси” байрамга ташриф буюрган меҳмонларга ўзгача шукуҳ ва байрамона кайфият улашди.

Азиз ва муқаддас аёллар, опа-сингиллар! Барчангизни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан яна бир бор самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, дастурҳонингизга тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду- ҳуррамлик, шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият

ва маърифат бўлими


So‘nggi yangiliklar