Ushbu veb-sayt hozirda test rejimida ishlamoqda. Ba'zi funksiyalar mavjud bo‘lmasligi yoki kutilganidek ishlamasligi mumkin.

Муҳтарам устоз ва мураббийлар! Қадрли ҳамкасблар!


Аввало, ўз умрини машаққатли ва шарафли ишга бағишлаб келаётган сиздек фидойиларни Устоз ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман.

Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, Сиз заҳмат чекаётган таълимдек машаққатли соҳада эришилган ютуқлар ва натижалар сабаб халқ маорифи юксалиб, ўзбек ёшларининг билими, ақлу закоси ортиб бормоқда.

Ватан ва халқ манфаати учун сидқидилдан курашадиган, ўзининг мустақил ва соғлом фикрига эга, салоҳияти юқори, шаҳди баланд ёшларни тарбиялаш – ҳақиқатан эзгу ва улуғ вазифа.

Барчангизга шу шарафли йўлда олиб бораётган самарали фаолиятингизда янги ютуқ ва муваффақиятлар тилайман.

Хонадонларингизга доимо тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ёр бўлсин! Ҳамиша соғ-омон бўлинглар!

Ином Маджидов,
Ўзбекистон Миллий университети ректори