Ushbu veb-sayt hozirda test rejimida ishlamoqda. Ba'zi funksiyalar mavjud bo‘lmasligi yoki kutilganidek ishlamasligi mumkin.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Миллий университетида ижтимоий ҳимоялаш ҳамда моддий-техник базасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар 

  1. Маънавий-маърифий ишлар йўналишда:

2024 йил давомида талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган 120 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашган талабаларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоялаш бўйича моддий ёрдамга 1,6 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Талабалар фестиваллари доирасида 2000 дан ортиқ университет талаба-ёшлари учун Жиззах вилоятининг Зомин туманида “Ёшлар ва этнотуризм” Зомин форуми, Ховос, Фориш, Арнасой туманларида “Миллатлараро бағрикенглик – ёшлар дўстлиги ва  бирдамлиги асосидир!” Арт-фестиваллари ташкил этилди.

Университетда 2024 йил давомида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида  ўтказилган спорт тадбирларида 15  мингдан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этиб барча ғолиблар тақдирланди.

Университетнинг 2025 йил учун тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасида маънавий-маърифий тадбирлар учун жами 1,9 млрд. сўм маблағ кўзда тутилган. Университетнинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган йиллик иш режада маънавий-маърифий тадбирларнинг тўлиқ молиялаштирилиши кўзда тутилган.

2025 йилда университетда ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари, “Тўмарис издошлари” ҳарбий ва спорт мусобақаси,  “ЎзМУ маликаси”, “Ректор кубоги» каби маънавий-маърифий тадбирларда 2800 дан зиёд талаба-ёшлар иштирок этиб, барча ғолиблар пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

 

  1. Молиявий-иқтисодий йўналишда:

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида фаол ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга жами 550 млн.сўм миқдорида рағбатлантириш маблағи берилган.

Университетда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган ойлик тўловлар ҳар ойнинг 1-4-санасида ва аванс тўловлари 15-18-санасида тўлиқ тўлаб келинган, ижтимоий нафақалар (пенсиялар, стипендиялар) ҳар ойнинг 1-15-саналарида тўланиши тўлиқ таъминлаб келинмоқда. 2025 йил март ойи учун ҳисоблаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари жорий йилнинг 27 март санасида тўлаб берилган. Талабаларнинг стипендия тўловлари ҳар ойнинг 15-санасига қадар пластик карталарга тўлаб берилмоқда. Ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шу жумладан иш ҳақидан ундириладиган солиқлар “UzASBO-2” электрон дастурида автоматик тарзда ҳисобланади ва назорат қилинади.

Ходимлар ва талабалардан иш ҳақи ва стипендия тўловларидан норозилик тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.

2024/2025 ўқув йили учун тўланиши лозим бўлган тўлов-контракт пулларининг 68 фоизи 30.04.2025 йил ҳолатига университет ҳисоб рақамига келиб тушган.  Талабаларга контракт суммасини йил давомида 4 га бўлиб тўлаш имкони берилганлиги сабабли йиллик тўлов суммасининг 32 фоизини ўқув йили якунига қадар тўланиши кутилмоқда.

 

  1. Университет моддий-техник базасини ривожлантириш:

Сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон Миллий университети тасарруфидаги биноларда узлуксиз таъмирлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан:

– 9 та ўқув-лаборатория биноларидаги аудитория фондлари замонавий қилиб таъмирланиб жиҳозланди.

– ўқув биноларига 2730 дона ўқув столлари ва 3400 дона ўқув стуллари, 146 та китоб жавонлари (стеллажлар), ўқитувчилар хоналари учун 380 дона стол-стул ва шкафлар етказиб берилди.

– Бош маъмурий бинонинг фасади тўлиқ таъмирланди.

– Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ўқув биноси мукаммал таъмирланиб, жиҳозланиб фойдаланишга топширилди.

– Ўқув биноларида 2,5 мингдан ортиқ қўшимча ўқувчи ўринлари яратилди.

– Университет қошидаги Ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази учун плац майдони ва ҳарбий техникаларни сақлаш (бокс) иншоотлари таъмирланди.

– Бугунги кунда барча ўқув биноларидаги санитар-гигиена хоналари ва ҳожатхоналар замонавий қилиб мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

– Физика, Кимё, Биология, Геология, География факультетларидаги ўттиздан ортиқ ўқув ва илмий лаборатория хоналари таъмирланиб жиҳозланди. Жумладан, ўқув ва илмий лабораториялар учун 53 номдаги 360 дона лаборатория мебель ва жиҳозлари, 68 номдаги 236 дона лаборатория ускуналари (микроскоплар) харид қилинди.

– Кимё факультетида умумий майдони 2 минг кв.м бўлган 3 қаватли бино реконструкция қилиниб, илмий лаборатория ташкил этилди.

Талабалар турар жойларида:

– Университетда мавжуд 10 та ТТЖ биноларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларда мавжуд 3200 ётоқ ўринлари 5600 тага етказилди.

– Вазирлик томонидан ажратилган бино реконструкция қилиниб жиҳозланди ва 600 ўринли талабалар турар жойига айлантирилди.

– 9 та ТТЖ биноларнинг томлари мукаммал таъмирланиб, кўп йиллик эски шифер қоплама ўрнига металл профил қопламалар ётқизилди.

– Барча ТТЖ биноларининг ҳар бирига  11 та 3000 кВт қувватга эга дизель генераторлари ўрнатилди.

– Барча ТТЖ бинолари ҳудудига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, ҳар бир бино учун Workout майдончалари ташкил этилди.

– Барча ТТЖ биноларнинг иситиш тизимларидаги кўп йиллик  авария ҳолатидаги таъмирланиб металл трубалар тўлиқ пластик трубаларга алмаштирилди.

– 2 та локал қозонхоналар қурилиб уларга барча ТТЖ бинолари шаҳар марказлашган иссиқлик тармоғидан холис уланди.

Университетнинг Спорт мажмуасида:

– Спорт мажмуасида талаба ёшлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида учта залли спорт павилиони биноси тўлиқ капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

– 2 та янги сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриб ишга тушурилди,

– 3 та баскетбол майдончаси ва 4 та волейбол майдончаси яратилди.

– 1 та Workout умумий майдончаси яратилди.

–  2 та минифутбол майдончалар тўлиқ капитал таъмирланди.

Инфраструктурани ривожлантириш:

– Университет ҳудудида бўш турган ерларда ишчи ҳодимлар ва талабалар учун қулайлик яратиш мақсадида 520 та автомашина сиғимига эга иккита янги автотураргоҳлар барпо этилди.

–  Университет ички йўллари ёпилиб Физика факультети, Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ҳамда тезлаткичлар лабараторияси биноларига борувчи йўллар реконструкция қилинди ва янгидан асфалт қопламаси ётқизилди.

– 2023-2024 ўқув йилида  университет  ўқув ва ТТЖ бинолари томига   хамда ер майдонларига 2110 кВт қувватига эга бўлган қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилди.

Олиб борилаётган таъмирлаш ишлари:

– 9-сонли ТТЖ биноси капитал таъмирланмоқда ва таъмирлаш ишлари янги ўқув йилига қадар тўлиқ якунланади.

–  Спорт мажмуасидаги Футзал спорт иншооти ва таэквандо залларида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланмоқда.

–  Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентабрдаги 563-сонли қарорига  мувофиқ 2024-2025 йилларда университетда ДХШ асосида 2 та 1 000 ўринлик ТТЖ бинолари қурилиш ишлари олиб борилмоқда.  якунланмоқда. Мазкур ТТЖ бинолари янги ўқув йилидан талабаларни қабул қилади.

Университет молиявий-хўжалик фаолияти бўйича рақами: 71-246-02-20

Талаба ва ходимларнинг фаолиятини, жумладан ўқув ва ТТЖ биноларидаги шарт-шароитларни яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни ошкора равишда ректор, проректорларга оғзаки (қабул кунлари), ёзма равишда киритиб боришларингиз сўралади.