Adenbayev Bahtiyor Yembergenovich-Kafedra mudiri
100174 Toshkent shahar Olmazor tumani, Universitet ko’chasi 4-uy
Dushanba-Juma, 14:00 – 17:00
+99890 359 72 19
KAFEDRA HAQIDA QISQACHA MA`LUMOT
Kafеdra 2021 yilda O‘zbеkiston Rеspublikasi Prеzidеntining 2020 yil 17 noyabrdagi “O‘zbеkiston Rеspublikasi gidromеtеorologiya xizmati faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 4896-son qaroriga binoan O‘zbеkiston Milliy univеrsitеtida 2021/2022 o‘quv yilidan boshlab yangi tashkil etilgan Gidromеtеorologiya fakultеti nеgizida shakllandi.
Hozirgi kunda kafеdrada 1ta fan doktori, 2ta fan nomzodi, 2ta katta o‘qituvchi, 1ta o‘qituvchi, 2ta stajyor-o‘qituvchi va 1ta tayanch doktorant ilmiy-pеdogogik faoliyat olib bormoqdalar. Shuningdеk o‘quv jarayonida talabalarga bilim bеrishda O‘zbеkiston Rеspublikasi Gidromеtеorologiya xizmati huzuridagi Gidromеtеorologiya ilmiy tadqiqot institutidan t.f.d., prof. S.V.Myagkov, t.f.n. T.A.Axmеdovalar, Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy tadqiqot institutidan t.f.d., prof I.E.Maxmudov kabi olimlar, mutaxassislar ishtirok etadilar.
Kafеdrada 60520100-Gidromеtеorologiya ta’lim yo‘nalishida kunduzgi va sirtqi ta’lim, 70520102-Gidromеtеorologiya (faoliyat turi bo‘yicha), 70520103- 5A140703-Iqlim o‘zgarishi va iqlimiy xatarlarni baholash, 70520104- Glyatsiologiya va qor qatlamlari monitoringi magistratura mutaxassisliklari, oliy o‘quv yurtidan kеyingi 11.00.03-Quruqlik gidrologiyasi. Suv rеsurslari. Gidrokimyo ixtisosligi bo‘yicha tayanch doktorantura (PhD) va doktorantura (DSc) uzluksiz ta’lim tizimi yo‘lga qo‘yildi.
Kafedra bitiruvchilari O‘zbеkiston Rеspublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimida, Gidromеtеorologiya xizmati markazida, Suv xo’jaligi vazirligi tizimida, O‘zbеkgidroenеrgo aktsiyadorlik jamiyatida, Ekologiya va atrof muhit muhofazasi davlat qo‘mitasida, O‘zbеkiston Rеspublikasi Fanlar Akadеmiyasi va tarmoq ilmiy tadqiqot institutlarida xizmat ko’rsatishadi.
Kafedraning asosiy o’quv kurslari – geofizika, gidrometriya, gidravlika, atmosfera fizikasi, sinoptik meteorologiya, iqlimshunoslik, umumiy gidrologiya, glyatsiologiya, ko’lshunoslik, gidrometeorologik hisoblar, gidrologik prognozlar, agrometeorologiya.
Hozirgi kunda kafеdrada profеssor-o‘qituvchilari Gidromеtеorologiya ilmiy tadqiqot instituti xodimlari bilan hamkorlikda “Global iqlim o‘zgarishi sharoitida tog‘ muzliklari massasi balansi o‘zgarishining monitoring tizimini va muzliklarning kеlajakdagi holatini tavsiflovchi tеxnologiyalarni ishlab chiqish” mavzuida ilmiy loyiqa bo‘yicha tadqiqot ishlarini olib bormoqdalar.
Кафедрада ўқитиладиган фанлар, бакалавр ва магистратура учун алоҳида кўринишда
Бакалавриат (гидрометеорология) йўналишида ўқитиладиган фанлар
№ | Фан номи | Фан ҳақида қисқача маълумот |
1 | Гидрометеорологияга кириш | Гидросферанинг ташкил этувчилари бўлган дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер ости сувлари, музликлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда бу ташкил этувчиларнинг ўзаро ва атроф табиий муҳит билан та`сирлари натижасида рўй берадиган ҳодисалар қонуниятларини ўрганишга бағишланган |
2 | Геофизика | Ернинг узоқ тарихий геологик жараёнда шаклланган қобиқлари – литосфера, атмосфера, гидросферанинг физик хусусиятлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги қонуниятларини ўргатиш бағишланган |
3 | Гидравлика | Суюқликларнинг асосий физик хусусиятлари, гидростатик босим, босим кучини ҳисоблаш, оқимнинг гидравлик элементлари, Бернулли диаграммаси, қувурлар ва каналларни гидравлик ҳисоблашлар, ташламалар, гидравлик сакраш ва сув омборларининг сувдан бўшаш вақтини аниқлаш каби мавзуларга тегишли бўлган амалий машғулотларни бажаришга оид услубий кўрсатмалар берилади. |
4 | Гидрометрия | Сув обеъктларида бажариладиган кузатиш, ўлчаш ишлари щамда ана шу ишларни амалга ошириш жараёнида тўпланган маълумотларни умумлаштириш ва ҳисоблаш усулларини ўргатишдан иборатдир. |
5 | Гидрофизика ва сув баланси тадқиқотлари | Табиий сувларнинт физик хусусиятлари,сув объектларила кечадиган физик жараёнлар қонуниятларини, кўллар,дарёлар, музликларва сув омборларининг сув мувозанатини ўрганишдан иборатдир |
6 | Умумий гидрология | Гидросферанинг таркибий қисмлари океанлар, денгизлар, дарёлар, кўллар, музликлар, ер ости сувларини, уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳамда ҳар бир ташкил этувчининг ўзаро ва атроф табиий муҳит билан таъсирлашуви натижасида рўй берадиган ҳодисалар қонуниятларини ўрганади |
7 | Гидрометеорологияда статистик усуллар | Гидрометеорологик кузатиш маълумотларидан иборат бўлган тасодифий миқдорлар қаторининг статистик параметрларини аниқлаш, гидрометеорологик жараёнларни моделлаштириш бўйича дастлабки малака ва тажрибаларни ҳосил қилишдан иборат |
8 | Кўлшунослик | Кўллар ҳамда инсон саъй-ҳаракати билан бунёд этиладиган сунъий кўллар-сув омборлари, уларнинг ер юзида географик тақсимланиш қонуниятлари ва гидрологияси билан таништиришдир. |
9 | Гляциология | Музликларнинг ер сиртида тақсимланиши, музликнинг минерал ва тоғ жинси сифатидаги физик хусусиятлари, қор қоплами ва қор чизиғи, музликларнинг тўйиниш шароитлари, музлик массасининг тузилиши, ҳаракати, тебраниши ва ривожланиши ёки деградацияси, хавфли гляциологик ҳодисалар кўрсаткичларини ҳисоблашнинг назарий асослари ҳақида билимлар бериш ҳамда уларда ушбу билимлардан амалда фойдалана олиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат. |
10 | Гидрометеорологик хизматларни ташкил этиш ва режалаштириш | ГМХни ташкил этиш, режалаштириш, мехнат мухофазаси буйича жавобгарлик ва умумий ишлаб чикариш маданиятини ўргатиш. Ишлаб чикаришни ижтимоий ҳукукий, психологик ва техник жихатдан ҳар тамонлама таҳлил килиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат. |
11 | Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон табиий ресурслар потенциалига таъсири | Инсон хўжалик фаолиятининг барча сохаларининг ҳавфсизлиги, самарадорлиги об-ҳаво ва иқлимга боғлиқ. Асосий метеорологик катталиклар, ҳодисалар ва омиллар тўғрисида билимлар мажмуасига эга бўлиш, метеорологик ахборотлардан инсон ҳўжалик фаолиятида самарали фойдаланиш усулларини ўргатишдан иборат. |
12 | Гидрометеорологик прогнозлаш | Дарёлар сув сарфи ва сатҳининг қисқа ва узоқ муддатли прогнозлари, текислик дарёлари учун баҳорги тўлинсув даври оқими прогнозлари, тоғ дарёлари учун баҳорги – ёзги тўлинсув даври оқими прогнозлари, ёмғирлар туфайли вужудга келадигаи тошқинлар прогнози, сув ҳавзаларида музлаш ҳодисаларининг прогнозлари тартиб билан ўрганилади. |
13 | Гидрометеорологик ҳисоблаш | Дарё оқими ва дарёлар сув режимининг шаклланиш қонуниятларини; оқим меъёрини, оқимнинг йиллараро ўзгарувчанлиги ва йил давомида тақсимланишини, дарёларнинг минимал ва максимал сув сарфларини ҳамда сув ҳавзалари сув режими ва сув баланси элементлари(атмосфера ёғинлари, сув юзасидан буғланиш)нинг миқдорий қийматларини ҳисоблаш усулларини ўргатиш ва уларда шу усулларни гидрологик ҳисоблашлар амалиётида қўллай билиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат. |
Магистратура 70520102 – Гидрометеорология (фаолият тури бўйича),
70520103 – Иқлим ўзгариши ва иқлимий хатарларни баҳолаш, 70520104 – Гляциология ва қор қатламлари мониторинги мутахассислигида ўқитиладиган фанлар
№ | Фан номи | Фан ҳақида қисқача маълумот |
1 | Сув омборларининг седиментация баланси | Сув омборларининг лойқа босиш қонуниятларини, уларни ҳисоблаш ва прогнозлаш усулларини ўргатиш ва натижада уларда сув омборларидан инсон хўжалик фаолиятида самарали фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малака шакллантиришдир. |
2 | Гидрометеорологик ҳисоблашлар ва прогнозлар | Дарё оқимига инсон хўжалик фаолиятининг таъсирини баҳолаш ҳамда гидрологик ҳисоблашлар ва прогнозларда эҳтимоллар назарияси, математик статистика усулларини қўллаш бўйича назарий билимлар бериш, уларда ушбу билимлардан амалда фойдалана олиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат. |
3 | Сув ҳавзалари гидрокимёси | Табиий сув ҳавзаларида кечадиган гидрокимёвий жараёнларни, уларнинг ўзига хос хусусиятларини, табиий сувлар кимёвий таркибининг шаклланиши қонуниятларини ўргатишдан иборат. |
4 | Кўллар ва сув омборлари гидрометеорологияси | Кўлларнинг гидрометеорологик режими кўллар сув баланси тенгламаси кирим ва чиқим қисми элементларини ҳисоблаш усулларини ўргатиш ва уларда шу усулларни амалда қўллай билиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат. |
5 | Сув ресурсларини муҳофаза қилишнинг гидрометеорологик асослари | Сув ресурсларининг ер юзида тақсимланиши, гидрометеорологик режими қонуниятларини ўргатиш ва натижада улардан инсон манфаатлари йўлида самарали фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малака шакллантиришдир. |
6 | Гидрокимё ва гидроэкология асослари | Сув объектларининг гидрометеорологик режими, сув баланси тенгламаси кирим ва чиқим қисми элементларини ҳисоблаш усулларини ўргатиш, уларга боғлиқ ҳолда гидрокимёвий режими ва гидроэкологик вазиятни баҳолаш усулларини амалда қўллай билиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат. |
7 | Иқлимий хатарлар ва уларни баҳолаш. | Ҳозирги кундаги ва келажакдаги кузатилиши мумкин бўлган иқлимий хатарлар ҳақида умумий маълумотлар бериш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда иқлимий хатарларни баҳолаш усулларини ўргатишдан иборат. |
8 | Музликлар ва қор қатлами мониторинги | Музликлар, қор ва қор қоплами, уларнинг келиб чиқиши, шаклланиш хусусиятлари, вақт динамикаси ва космосда тарқалишини, шунингдек, кимёвий, физик, механик, кристаллографик ва бошқа кўплаб хусусиятларини ўрганадиган фан. |
9 | Гляциология асослари | Музликларнинг ер сиртида тақмисланиши, уларнинг тузилиши ва асосий кўрсаткичлари, музликлар харакати пульсацияси, музликлар масса баланси ва уларни аниқлаш усулларини ўргатишдан иборат. |
10 | Гидрометеорологик жараёнларни математик моделлаштириш | Гидрометеорологик жараёнларни математик моделлаштириш бу ҳақиқатнинг математик тасвири, моделнинг тизим сифатидаги вариантларидан бири бўлиб, уни ўрганиш бошқа тизим ҳақида маълумот олиш имконини беради. Математик модел, хусусан, ҳақиқий объектнинг хатти-ҳаракатларини башорат қилиш учун мўлжалланган, лекин ҳар доим унинг идеализациясининг у ёки бу даражасини ифодалайди. |
11 | Қоршунослик | Қоршунослик – бу ернинг қор ва қор қопламини, уларнинг келиб чиқишини, шаклланиш хусусиятларини, вақт динамикасини ва космосда тарқалишини, шунингдек, кимёвий, физик, механик, кристаллографик ва бошқа кўплаб нарсаларни ўрганадиган илмий фан ва глациология бўлими ҳисобланади. |
- Тадқиқотчилар ва илмий ишлар тўғрисида
№ | Тадқиқотчи профессор-ўқитувчининг Ф.И.Ш | Илмий даражаси, унвони | Диссертатция иши мавзуси |
1. | Хамзаева Жанат Темирбековна | Амударёнинг қуйи қисмига келган оқим динамикаси ва унинг гидрометеорологик шароитга боғлиқлиги |
Маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар бўйича маълумот
Гидрометеорология кафедраси Гидрометеорология илмий тадқиқот институти, Қорақалпоқ давлат университети, Сув муаммолари илмий тадқиқот институти, хорижий университетилардан Швейцариянинг Фрайибург университети, Қозоқғистонинг Тараз университети, Россиянинг Москва давлат университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Кафедра таркиби
№ | Фамилия исми шарифи | Электрон почта |
1. | Аденбаев Бахтиёр Ембергеневич г.ф.д., доцент- кафедра мудири | bahtiyor.adenbayev@mail.ru |
2. | Артикова Фарида Якубовна г.ф.н., доцент | f.artikova@mail.ru |
3. | Умирзоқов Ғуломжон Ўнғорбоевич г.ф.ф.д., (PhD) катта ўқитувчи | g.umirzakov@gmail.com |
4. | Сагдеев Наиль Завдятоввич Катта ўқитувчи | n.sagdeev@mail.ru |
5. | Исакова Азиза Ядгаровна Катта ўқитувчи | isakovaziza@mail.ru |
6. | Рапиков Баркамол Растам ўғли Ўқитувчи | barkamol_rapiqov@mail.ru |
7. | Умаров Алишер Зокирович стажёр-ўқитувчи | alisher.umarov1990@mail.ru |
8. | Калабаев Салауат Бахитай ули стажёр-ўқитувчи | salauat.kalabayev@mail.ru |
9. | Саидова Доно Анваровна ўқитувч, лаборатория мудири | saidovadono50@mail.com |
10. | Хамзаева Жанат Темирбековна ўқитувчи, 1 курс доктарант | xamzayeva.j@mail.ru |
Тўгараклар
“Ёш гидрометеорологлар” илмий тўгараги