1. Рахмонов Ғанибой Тоджиевич 1958-йил 25-февралда Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида туғилган, миллати тожик.
2. Рахмонов Ғанибой Тоджиевич 1979-йил Тошкент Давлат Университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг Физика факультетини тамомлаган.
3. Рахмонов Ғанибой Тоджиевич 01.04.04 – Физик электроника ихтисослиги бўйича физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун «Атом ва кўп атомли заррачаларнинг вольфрам ва молибден сирти билан ўзаро таъсири кинетик характеристикалари» мавзуидаги диссертация ишини ЎзР ФА сининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги DSc. 02/30.12.2019.FМ/T.65.014 рақамли ихтисослашган Кенгашида ҳимоя қилиб қилган ва Республика Олий аттестация комиссияси (ОАК) нинг 2023-йил 31-май 4-сон баённомасига мувофиқ физика математика фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси берилган (диплом 04 № 007552).
4. Умумий иш стажи: 50 йил, шу жумладан, педагогик иш стажи 36 йил.
ЎзМУ Физика факультетида 1979-1982-йиллар Физикавий электроника кафедрасида катта лаборант, 1982-1987-йилларда У.Орифов номли Электроника институтида инженер, стажёр-тадқиқотчи, аспирант лавозимларида, 1988-йилдан 2004-йилгача Гулистон давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида, 2004-2016-йиллар ЎзР ФА нинг У.Орифов номли Ион плазма ва Лазер технологиялари институтида катта илмий ходим, 2016-2017-ўқув йилида Тошкент Қурилиш Архитектура институтида доцент, 2017-йилдан Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Физика факультетининг Ярим ўтказгичлар ва полимерлар ҳамда Умумий физика кафедраларида доцент лавозимида, 2024-йил 17-февралидан то ҳозирги кунга қадар Умумий физика кафедрасида профессор вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият кўрсатиб келади.
5. Рахмонов Ғанибой Тоджиевич Умумий физика кафедрасида замонавий ўқитиш усуллари, янги педагогик ва ахборот инновaцион технологиялар, соҳа фанларига оид видеокурс, электрон қўлланма, слайд-тақдимот, мультимедиали таълим ресурсларидан фойдаланади ҳамда қуйидаги фанлар ва махсус курслардан маъруза, амалий ва семинар машғулотлари олиб борган.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1974-1979 йй. – Тошкент давлат университети талабаси
1979-1982 йй. – Тошкент давлат университети физика факультети катта лаборанти
1982-1982 йй. – У.Орифов номидаги электроника институти инженери
1982-1984 йй. – У.Орифов номидаги электроника институти стажер тадқиқотчиси
1984-1987 йй. – У.Орифов номидаги электроника институти аспиранти
1988-1990 йй. – Г.Гулом номидаги Сирдарё давлат педагогика институти ўқитувчиси
1990-1991 йй. – Г.Гулом номидаги Сирдарё давлат педагогика институти катта ўқитувчиси
1991-1994 йй. – Гулистон давлат университети доценти
1994-1997 йй. – Ўзбекистон миллий университети докторанти
1998-1999 йй. – Гулистон давлат университети доценти
1999-2001 йй. – Гулистон давлат университети умумий физика кафедраси мудири
2001-2004 йй. – Гулистон давлат университети доценти
2004-2004 йй. – У.Орифов номидаги электроника институти катта илмий ходими
2013-2016 йй. – Ўзбекистон Республикаси фанлар академиянинг ион-плазма ва лазер технологиялари институти катта илмий ходими
2016 й – 28.08.2017йй – Тошкент архитектура қурилиш институти математика ва табиий фанлар кафедраси
Доценти
2025 й – х.в Ўзбекистон миллий университети профессори