Ushbu veb-sayt hozirda test rejimida ishlamoqda. Ba'zi funksiyalar mavjud bo‘lmasligi yoki kutilganidek ishlamasligi mumkin.

Mehnat faoliyati

Холбаев Гульман Холбаевич 1988-1989 йилда Тошкент Давлат университети (ТошДУ) (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети) нинг тайёрлов тугатиб 1989-1994 йиллар ТошДУ Физика факультнти тугатди. Талабалик давридаёқ, яъни 1 апрель 1994 йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказига (Ўзгидромет) қарашли Гидрометеорология илмий-текшириш институти (ГМИТИ) “Қишлоқ хўжалиги метеорологияси (ҚХМ)” бўлимига муҳандис лавозимига ишга қабул қилинди. 1996 йил кичик илмий ходими лавозимига ўтказилди. 1998 йилдан 1999 йилгача ГМИТИ аспирантураси кундузги бўлим аспиранти, 2000 йилда сиртқи бўлим аспиранти.

2002 йили “Ўзбекистонда шолининг ривожланиши ва маҳсулдорлиги шаккланишини агрометеорологик шароитини баҳолаш (Оценка агрометеорологических условий темпов развития и формирования продуктивности риса в Узбекистане)” мавзусида номзодлик диссертацияси ёқлади ва география фанлари номзоди илмий даражаси, 2006 йилда “Катта илмий ходим” унвони берилди.

2000-2002 йиллар даврида ГМИТИ ҚХМ илмий ходим бундан ташқари 2002 йил вақтинча административ-бошқарув аппаратида илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимда сўнгра катта илмий ходим лавозимида ишлади. 2004 йилдан то 2013 йилгача ГМИТИнинг Агроиқлим ресурслари ва агроэкология мониторинги бўлимида катта илмий ходим лавозимида ишлаган.

Г.Х.Холаев илмий фаолияти агрометеорология соҳаси тадқиқоти билан боғланган. 1994 йилдан қуйидаги илмий тадқиқот ишларида қатнашиб келган:

– 1994-1996 йй. – «Ўрта Осиё республикалари агроиқлимий ресурслари, ресурслардан фойдаланишни чегараловчи ноқулай об-ҳаво ҳодислари ва антропоген омиллар таъсирини баҳолаш (Оценить агроклиматические ресурсы республик Средней Азии и влияние неблагоприятных погодных условий и антропогенных факторов, ограничивающих использование ресурсов)»;

– 2000-2002 йй. – «Шолининг ўсиши учун Ўзбекистон ҳудуди агроиқлимий ресурларини баҳолаш (Оценить агроклиматические ресурсы территории Узбекистана для произрастания различных сортов риса)»;

– 2003-2005 йй. «Дунё мамлакатлари бўйича шоли, буғдой ҳосилдорлиги ва пахта толаси ва уларнинг ривожланиш тенденциясини агроиқлимий аспектда тадқиқотлаш (Исследовать изменчивость урожая риса, пшеницы, хлопкового волокна и тенденцию их развития по странам мира, в агроклиматическом аспекте)»;

– 2004 й. -Section 416 (b)-71: «Дунё мамлакатлари бўйича шоли, буғдой ҳосилдорлиги ва пахта толаси ҳолати ва ишлаб чиқариши ҳақида илмий-амалий маълумотномани тузиш ва чоп этишга тайёрлаш (Составить и подготовить к публикации научно-прикладной справочник о состоянии и производстве риса, пшеницы и хлопчатника по странам мира»;

– 2006-2009 йй. – «Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари бўйича пахта хом ашёсининг ўртача ҳосилдорлигини ва ялпи маҳсулотининг агрометеорологик прогнозлаш услубларининг мавжудини такомиллаштириш, янгисини ишлаб чиқиш ва дунёдаги ғўза экувчи етакчи давлатларда пахта толаси ҳосилдорлигини прогнозлаш усулини яратиш (Разработать новые и усовершенствовать существующие методы агрометеорологического прогноза средней урожайности и валового сбора хлопка-сырца по вилоятам РУз и способ прогноза урожайности хлопкового волокна в ведущих хлопкосеющих странах мира)»;

– 2007-2011 йй. – «Ғўзанинг маҳсулдорлик ҳолатини миқдорий баҳолаш ва башоратлашнинг агротехник тадбирларини ҳисобга олган ҳолда мажмуи моделини яратиш», «Ўзбекистонда иқлим илиши даврида пахтачиликнинг турғун ривожланишини таъминлаш мақсадида агроиқлимий карталарни тузиш (Составить агроклиматические карты с целью обеспечения устойчивого развития хлопководства в Узбекистане в период потепления климата)», «Ўзбекистонда ғўзанинг ривожланиш ҳолати, маҳсулдорлигини прогнозлаш ва тола сифатини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш (Разработать методы оценки и прогноза состояния развития, продуктивности хлопчатника и качества волокна в Узбекистане)» иштирок этган.

– 2009-2011 гг. «Ўзбекистонда шолининг вилоятлар бўйича ривожланиши ва ўртача ҳосилини прогнозлаш услубини ишлаб чиқиш (Разработать метод прогноза темпов развития и средней областной урожайности риса в Узбекистане)», «Об-ҳаво ва иқлимий шароитларнинг ғўза агротехникаси тадбирларини ўтказиш муддатларига таъсирини миқдорий баҳолаш ва башаротлаш» мавзусидаги илмий-тадқиқот ишларида жавобгар бажарувчи бўлиб ишлаган.

– 2012-2014 йй «Ўзбекистон шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун ғўзанинг вегетация даврида тупроқнинг намлик таъминотини ва маҳсулдорлигини агроиқлимий, агрометеорологик баҳолаш услубини яратиш; ИТД-9 «Разработка новых научно-методических подходов к оценке влияния атмосферной засухи на продуктивность хлопчатника различной сортности с учетом его адаптации к изменениям климата» иштирок этган.

– 2015-2017 йй. А-7-025 «ЎзР Тошкент вилояти ҳудудидаги агроиқлимий ва тупроқ-иқлим ресурсларини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш ва дарёларининг гидроэкологик ҳолатини агрометеорологик аспектда тадқиқотлаш (ғўза ўсимлиги мисолида)» грантига раҳбарлик қилган.

– 2021-2023 йй. А-ҚХ-2021-309 рақамли «Ғўзани ўғитлашда глобал иқлим ўзгаришларига мос NPK нисбатидаги инновацион агротехнологияни яратиш»: (2021-01-01 / 2023-12-31 иштирок этган.

– 2022-2025 йилдан AL-5721122072/ Qishloq xo‘jaligi, suv va energiya resusrslarini barqaror rivojlantirish uchun yer usti kuzatuvlari va geostatsionar meteоrologik suniy yo‘ldishdan olingan quyosh radiatsiyasi ma’lumotladidan kompleks foydalanish: (2022-05-01 / 2025-04-30) иштирок этиб келмоқда

– 2024 йилдан ALM-202403110253 “Агрометеорологик кузатишларни автоматлаштирилган мониторинг тизимини яратиш ва агропрогнозлар моделини ишлаб чиқиш” иштирок этиб келмоқда

– 2013 йилдан то ҳозирги вақтгача Г.Х. Холбаев Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети физика ва география, факультетларида бакалавр ва магистрларга метеорология фанларидан дарс бермоқда ҳамда Гидрометеорология илмий тадқиқот институтида илмий лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда.

Тадқиқот ишлари натижалари Республика ва Халқаро конференцияларда (Москва, Душанбе, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Наманган, Қарши) маъруза қилинган.

Гидрометеорология илмий тадқиқот институти ва ЎзМУ даги иш фаолияти давомида агрометеорология ва агроиқлимий ресурсларни ўрганиш масалаларида 150 дан ортиқ илмий ишлар (шу жумладан, ўзининг 11 ва институт ходимлари билан биргаликда 67) ва монографиялар, Гидрометеорология касб-ҳунар коллежи учун 2 та ўқув қўлланма (Agrometorologik kuzatishlar, Meteorologik kuzatish ishlari), “Метеорология, иқлимшунослик, агрометеорология” магистратура йўналиши учун (Bulut fizikasi, 2022 й.), Метеорология ва иқлимшунослик” йўналаши талабалари учун “Masofaviy zondlash usullari, 2024 y., “O‘rta Osiyo sinoptik jarayonlari”, 2025 й. ҳаммуаллифликда ҳамда “Agrometeorologiya (1-qism)”, 2025 y.) яккамуаллифликда дарсликлар чоп эттирган.

1997 йил Эрон Ислом республикаси (Теҳрон шаҳри) да “Агрометеорология”, 2001 йил Тожикистон Республикаси (Душанбе шаҳри) WOCAT курсида ҳамда Буюк Британия (Рединг шаҳри) да “Қишлоқ хўжалигида статистика ва ГИС технологияни қўллаш” курсларида ўқиди.

Uslubiy nashrlar

Дарслик ва ўқув қўлланмалар

  • Yaratilgan vaqti:2025-02-03
  • Fayl hajmi:438.80 KB

Avtoreferat

Ilmiy nashrlar

Sertifikatlar

Videodarslar

Loyihalar