Ushbu veb-sayt hozirda test rejimida ishlamoqda. Ba'zi funksiyalar mavjud bo‘lmasligi yoki kutilganidek ishlamasligi mumkin.

“Иқтисодий ва молиявий стратегия” дарслиги тақдимоти ўтказилади

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори, иқтисод фанлари доктори, Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси, Россия Федерацияси олий мактабининг хизмат кўрсатган ходими, жаҳонга машҳур стратег Владимир Львович Квинтнинг ўзбек тилига таржима қилинган “Иқтисодий ва молиявий стратегия” номли дарслиги тақдимоти ўтказилади.

Дарсликда стратегия назариясининг фалсафий асослари, стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш методологияси, минтақавий ва тармоқ стратегиялаштириш, стратегиянинг молиявий асослари, стратегик етакчилик ва стратегик бошқарув масалалари ёритилган.

Келтирилган назарий қоидалар илғор халқаро тажрибани ўзида мужассамлаштирган бўлиб, китоб муаллифларининг тадқиқотлари натижаларини, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида стратегик фанларни ўқитишнинг 18 йиллик тажрибасини ҳамда улар томонидан Россия ва хорижда ишлаб чиқилган турли даражадаги реал стратегияларни қамраб олган.

Тақдимот санаси: 15 май, 2025 йил
Манзил: Ўзбекистон Миллий университети, ректорат, Ахборот ресурс маркази