Ushbu veb-sayt hozirda test rejimida ishlamoqda. Ba'zi funksiyalar mavjud bo‘lmasligi yoki kutilganidek ishlamasligi mumkin.

Mehnat faoliyati

Саидова Доно Анваровна – 1976 йил 19-майда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1994 йил Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) Қуруқлик гидрологияси кафедрасига лаборант лавозимига ишга қабул қилинган. 1995 йилда тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, Ўзбекистон Миллий университети География факультетининг гидрометеорология йўналиши 1- курсига (сиртқи таълим йўналишига) қабул қилинган. Мазкур йўналишни 2001 йилда тамомлаган.

Д.А.Саидова ўқиши ва меҳнат фаолияти давомида ЎзМУнинг Қуруқлик гидрологияси кафедрасида лаборант, катта лаборант, муҳандис, кабинет мудири лавозимларида ишлаб келган. Ҳозирги кунда Д.А.Саидова Физика факультети Гидрометеорология бўлими Қуруқлик гидрологияси ва метеорология кафедрасида лаборатория мудири, ўриндош катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Унинг 5 та илмий мақоласи Республика журналларида, 30 га яқин илмий мақоласи халқаро ва республика илмий анжуманларда чоп этилган. Унинг ҳаммуалифлигида 2 та ўқув қўлланма, 1 та дарслик ва 1 та монография чоп этилган. Унинг раҳбарлигида 10 дан ортиқ БМИлари тайёрланган.

Uslubiy nashrlar

Avtoreferat

Ilmiy nashrlar

Sertifikatlar

Videodarslar

Loyihalar