М.Курбанов яримўтказгичлар физикаси, физика ўқитиш методикаси, узлуксиз таълимда физик экспериментларнинг дидактик функциялари самарадорлигини ошириш ва ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ва бу соҳаларга оид унинг 300 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Улардан 70 дан ортиғи хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий журналларидан ўрин олган. 12та дастурий маҳсулотларга муаллифлик гувоҳномалари олинган.
М.Курбанов республикамизда физикани назарий ва экспериментал ўқитиш жараёнига намойиш экспериментларини тадбиқ қилиш бўйича ўз мактабини яратган.
М.Курбанов шу кунга қадар 50 га яқин дарслик, ўқув қўлланма, монография, методик қўлланма ва услубий кўрсатмалар чоп эттирган. Жумладан :
Профессор М.Қурбоновнинг 53- йиллик педагогик фаолияти давомида олий таълим муассасалари бакалавр йўналиши, магистратура мутахассисликлари учун Давлат таълим стандарти, ўқув режа, 50 дан ортиқ монография, дарслик, ўқув қўлланмалари муаллифи бўлиб, жумладан, университет талабалари учун «Физикадан намойиш экспериментларининг услубий функцияларини кенгайтиришнинг назарий асослари» (2008), «Танланган асарлар» (2007) монографиялар ва «Физика ўқитишнинг назарий асослари»(2008) дарслик, «Физикани ўқитишда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикаси» (2012), «Физикадан олимпиада масалалари»(1990), «Физикани ўқитишда компьютер технологияларидан фойдаланиш»(2011), «Умумий физика курсидан масалар тўплами»(2008, 4 қисм Механика, молекуляр физика, Электр ва Оптика), «Ўтаўтказувчанлик физикасига кириш»(2016), «Лазерлар ва уларнинг амалиётдаги ўрни»(2019, 2020), «Атом физикаси» (2021), «Электроника ва схемалари» (2022), «Физика ўқитиш методикаси» (2022) каби ўқув қўлланмалари, «Атом физикасидан электрон дарслик» (2022) илмий жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланди.
Кўп йиллик меҳнати, фан-таълим сохаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, жамоат ишларидаги фаол иштироки учун факультет ва университет ёрлиқлари билан, физикадан туман, шаҳар ва республика олимпиадаларининг жюри раиси, уни юқори савияда ташкил этилганлигини эътиборга олиб, Халқ таълими вазирлигининг ёрлиқлари, ЎзР Фанлар академияси ва Россия фанлар академиясининг ёрлиқлари ҳамда ЎзР Қуролли кучлари академияси, Чирчиқ олий танк қумондонлик мухандислик билим юртининг ташаккурномалари билан тақдирланган.
II
М.Курбанов республика миқёсида 1 та фундаментал, 2 та амалий илмий, инновацион лойиҳаларда иштирок этиб келади:
М.Курбанов Давлат илмий техник дастури доирасидаги К-12-004 “Композицион наноматериаллар: белгиланган физик хусусиятли элементларнинг синтези ва ишлаб чиқиш” (2015-2017 йиллар);
ПЗ-20170929192 рақамли “Наносуспензияларни қўллаган ҳолда тўқимачилик материалларини модификация жараёнларини ўрганиш ва биоцид хусусиятларга эга наномодификацияланган тўқимачилик материалларини тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш” (2017-2020 йиллар);
АМ-ПЗ-2019062031 “Ядро энергетикаси”, “Ядро медицинаси ва технологияси”, “Радиацион медицина ва технологиия” фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мулътимедиали дарсликларни яратиш” (2018-2022 йиллар).
III
М.Курбанов шу кунга қадар 50 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмаларини чоп эттирган, ушбу китоблар олий ўқув юртлари талабалари учун асосий дарсликлардан бири бўлиб келган. Хусусан муаллифнинг: “Физика тарихи”, “Физика имтиҳонига тайёрланишга қўлланма”, “Ярим ўтказгичлар физикасига оид лаборатория ишлари”, “Физикадан масалалар ечишда программалаштирувчи микрокалькуляторлардан фойдаланиш”, “Физика курсидан тест синов топшириқлари”, “Турли муҳитларда электр токига оид намойиш тажрибаларини муаммоли кўрсатиш”, “Механика ва молекуляр физикадан намойиш экспериментлари”, “Умумий физика курсидан масалалар тўплами”, “Яримўтказгичлар физикасига доир демонстрацион тажрибалар методикаси бўйича методик кўрсатмалар”, “Физикани ўқитишда комьпютер технологияларидан фойдаланиш”, “Демонстрационные табло к измерительным приборам”, “Автоматизированная система по демонстрации фигур Лиссажу на базе лазерного источник света”, “Оптическая связь на ИК лучах”, “Передача звуковых сигналов на ИК лучах световодом”, “Лабораторная магнитооптическая установка для визуализации магнитной записи”, “Установка для демонстрации эффекта Майсснера”, “Физика ўқитиш методикаси”, “Лазерлар ва уларнинг амалиётдаги ўрни” ва бошқа кўплаб ўқув қўлланмалари педагог ходимлар, ўқувчи-талаба ёшлар учун муносиб хизмат қилиб келмоқда.
IV
М.Курбанов шу кунга қадар хорижий илмий журналларида 30 дан ортиқ илмий ишларини натижаларини қамраб олувчи мақола, монография ва китоблар чоп эттирган. Ушбу мақолалар ҳозирги замон физикасининг долзарб йўналишларига оид намойиш экспериментларини яратиш ва кўрсатиш технологияларини ўқувга жорий қилиш масалаларига бағишланган. Ушбу ишларининг натижаси амалиётга жорий этилган.
V
Илмий изланишлар натижалари таниқли олимлар Челябинск педагогика университети кафедра мудири, Россия фанлар академиясининг академиги А.В.Усова, Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети профессорлари С.В.Бубликов, А.С.Кандрятьев, Россия ФА аъзоси, кафедра мудири Л.А.Ларченкова, Курган давлат педагогика университети профессори Р.И.Малофеев, Туркия республикаси “Burdur Mehmet Akif Ersoy Universitesi” профессори Дилек Эрдуан Авчи ва бошқалар томонидан эътироф этилган.
М. Курбанов ҳамкорликни яхши йўлга қўйган ташаббускор олимлардан биридир.
1976-2022 йиллар мобайнида 30 мартадан ортиқ дунёнинг ривожланган мамлакатларида ўтказилган (Санкт-Петербург (10), Москва. ФССО-2015 (2), Челябинск (10), Кишинев (6), Курган (4)) нуфузли конференцияларида илмий маърузалар билан иштирок этган.
Шунингдек, Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети, ТошДУқошидаги “Олий педагогика интитути” (ҳозирда ЎзМУ қошидаги “Педагог кадрларни малакасиин ошириш ва қайта тайёрлаш минтақавий маркази”), Қуролли Кучлар Академияси, Чирчиқ Олий Танк Қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ шаҳри ЧДПИ, НамДУ, ФарДУ, ГулДУ, ТДПУ, ТДТУ, ТДТрУ, ЎзМУ ҳузуридаги С.Х.Сирожиддинов лицей ва аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб, Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Oriental school of Tashkent” хусусий мактаб, Тошкент шаҳри ва вилояти касб-ҳунар коллеж, лицей ва умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
“Educational Research in Universal Sciences” халқаро журнали бош мухаррири ва “Science and innovation”, “ЎзМУ хабарлари” халқаро ва республика миқёсидаги илмий журналлар таҳрир ҳайъати аъзоси.
М.Курбанов ЎзМУ қошидаги академик лицей С.Х.Сирожиддиновда координатор, факультет сифат комиссияси аъзоси, кафедра илмий-услубий ишлари бўйича кафедра мудири муовини, “Республика таълим маркази” илмий-услубий кенгаш аъзоси, ТДПУ, ЎзМУ ва ТерДУ университетлари ҳузурида фаолият кўрсатадиган фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоси, кенгаш котиби, фан доктори илмий даражасига даъвогарларга расмий оппонент.
М.Қурбонов ЎзМУ қошида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчилари учун “Табиий фанларни ривожланишида физиканинг ўрни ва истиқболлари” ва “Физикани ўқитишда илғор хорижий тажрибалар” модулларининг ўқув дастурларини ишлаб чиққан ҳамда ушбу курслар бўйича маърузаларни ўқиб келмоқда.
М.Курбанов Республикада физикадан намойиш эксперимнтларин кўрсатиш бўйича ягона ва етук экспериментатор, таниқли олим, тадқиқотчи, педагог сифатида республикамизнинг етук университетларида илмий маърузалар билан қатнашиб келмоқда. У ёшларни илмий-техник ижодиётини ривожлантириш ва “устоз-шогирд” тизимини қўллаш, талабаларни таълим-фан ишлаб чиқариш интеграцияси асосида физика ўқитишнинг назарий асослари ва амалий кўникмаларига ўргатиш, таълим сифатини таъминлаш учун кўп билим ва куч сарфламоқда, талабалар билан илмий мақолалар эълон қилмоқда, у раҳбарлик қилган докторантура, магистратура ва бакалавриат талабаларининг илмий ишлари республика ва халқаро танловларида совринли ўринларга эга бўлмоқдалар (П.М.Жалолова – Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳа ғолиби).
М.Курбанов илмий раҳбарлигида 60 дан ортиқ магистрлик, 5 та фалсафа доктори (PhD) диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган. Айни пайтда 2 та DSc ва 5 та PhD мустақил изланувчиларга раҳбар, илмий маслаҳатчи сифатида илмий тадқиқот ишларни олиб бормоқда.
Физика фани муаммолари, талаба ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб ва ташвиқот қилиш, маънавий-мафкуравий онги ривожланиши бўйича 1980 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Давлат телерадиокомпаниясида ўқув кўрсатувлари ва радио эшиттиришларида, фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг эришган ютуқлари бўйича иккита (“Эъзоз” ва “Ибратли оила”) телекўрсатувлар тайёрланган.
М.Қурбонов Физика факультетида ташкил этилган “Намойиш тажрибалар маркази”нинг асосчиси. Бу марказда йил давомида республикамиз ОТМ ва лицей, коллеж, мактаблардан ташриф буюрган ўқитувчи, талаба ва ўқувчиларга “Ҳозирги замон физикасининг долзарб муаммолари” мавзусида маърузалар ўқиди ва мавзуга оид намойиш экспериментларини кўрсатиб келмоқда.