МЕХНАТ ФАОЛИЯТИ
1999 – 2008 йй. Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Давлат университети физика факультети “Умумий физика” кафедраси ўқув устаси
02.09.2008 й. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети “Физикавий электроника” кафедраси лаборанти
30.10.2008 й. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети қошидаги грант ОТ-Ф2-050 муваққат илмий жамоада техник
2008 -2009 йй. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети “Умумий физика, физикани ўқитиш услуби ва атмосфера физикаси” кафедра ўқув устаси
2009-2011 йй. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети “Умумий физика, физикани ўқитиш услуби ва атмосфера физикаси” кафедра ассистенти
2011-2013 йй. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети “Полимерлар физикаси” кафедраси катта лаборанти
2013-2014 йй. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети “Умумий физика” кафедраси катта лаборанти ва “Умумий физика” кафедраси катта ўқитувчиси
2015-2018 йй. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети “Умумий физика” кафедраси катта илмий ходим изланувчиси
04.01.2018 й. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети “Умумий физика” кафедра ўқитувчиси
2018-2021 йй. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети “Умумий физика” кафедра доцент в.б.
2021 й.-ҳ.в. Ўзбекистон Миллий университети физика факультети “Умумий физика” кафедра доценти
Иш фаолиятини 1999 йилдан физика факультети “Умумий физика” кафедрасида бошлаган. Йиллар давомида ўқув устаси, катта лаборант, ассистент, ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаб келмоқда. 2002-2008 йилларда Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетининг бакалаврият “Физика” ва магистратурада “Радиофизика” мутахассислиги йўналишларида таҳсил олган. 2017 йил докторантурани тамомлаб, 2018 йилда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Ҳозирда “Бакалавр таълим йўналишларида физика курси билан интеграциялашган медиатаълим тизимини яратиш” мавзусида (DSc) 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Ш.М.Содиқова илмий раҳбарлигида 6 та битирув малакавий ишлари ва 2 та мгистрлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишган. Айни пайтда “13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (физика) ихтисослиги бўйича унинг раҳбарлигида 2 та (PhD) мустақил изланувчилар илмий ишларини олиб бормоқда.
Ўзининг илмий фаолияти натижасида 150 дан ортиқ илмий мақолалар, 1 та монография, 2 та дарслик, 6 та ўқув қўлланма ва 2 та ўқув-услубий қўлланма ҳамда “Scopus” базасига кирган журналларда илмий мақолалар чоп этилган.