ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ “БЕҒАРАЗ ДОНОРЛИК” ВА “МЕҲР УЛАШ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИДАГИ ИШТИРОКИ
Маълумки, бугун мамлакатимизда беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, аҳолининг кенг қатламларини бепул донорликка жалб этиш, беморларни хавфсиз қон компонентлари билан таъминлаш ҳамда қон қуйиш станцияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Миллий Универиситети ўн йил давомида “Беғараз донирлик” ҳамда “Меҳр улаш” акцияларида иштрок этиб келяпти. Хусусан, ўтган йиллар давомида ЎзМУ Хотин-қизлар кенгаши, “Ибн-Сино саломатлик маркази” Республика қон қуйиш маркази ҳамкорлигида университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талаба-ёшлар орасида беғараз донорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилди. Беғараз донорликка жалб этиш бўйича зарур тарғибот ишлари олиб борилди. Натижада талаба-ёшлар орасида беғараз донорликка бўлган қизиқувчилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Ҳар йили унвериситетнинг 350-400 га яқин профессор-ўқитувчилари, ходимллари ва талаба-ёшлар беғараз донорлик акциясида иштирок этиб қон топширишади. “Меҳр улаш” хайрия акцияси донорлик ҳаракатини ривожлантириш ва рағбатлантириш, турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига кўмаклашишда муҳим қадам бўлди.
Акцияда адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритувчи масъул ходимлар кўнгилли равишда иштирок этиб, қон топширишди.
“Бугунги кунда юртимизда 18 дан 60 ёшгача бўлган соғлом фуқаролар Республика Қон маркази ва ҳудудий қон қуйиш бўлимларида тиббий текширувдан ўтказилиб, шифокор тавсиясига биноан, донорлик қилишлари мумкин”, — дейди Республика қон қуйиш маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Аълонур САИДОВ. Шуни айтиш лозимки, ҳар қандай соғлом инсон донор бўла олади. Бу уларнинг саломатлиги учун мутлақо хавфсиздир. Аксинча донор қон топширгач, унинг иммун тизими мустаҳкамланади, қон босими меъёрлашади. Энг асосийси, оддий бўлиб кўринган бу юмуш, кимнингдир соғлигини тиклашга, яна кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади. Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча юртдошларимиздан донорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Меҳр улаш” каби хайрия акцияларида фаол иштирок этишга ва беғараз донор бўлишга ҳамда ёрдамга муҳтож беморларга кўмак беришга чақиради.

